Коронавирус: АҚШда уй карантинидагилар сони кескин ошиб кетди

Коронавирус: АҚШда уй карантинидагилар сони кескин ошиб кетди

Айни дамда Америкада карантин жорий қилинган.

Аҳвол оғирлашгани туфайли ҳозирда 270 миллионта одам АҚШда уйдан чиқа олмайди. Бу ҳақда "Nеw York Times" хабар берди.

Газетада айтилишича, аксарият штатлар аҳолига уйда қолишни буюрган, аҳоли дўконга ёки шифокорга бориши мумкин.

Сўнгги маълумотларга кўра, АҚШда коронавирусга чалинганларнинг умумий сони 189,6 минг кишига этган, 4079 киши вафот этган. Ушбу кўрсаткич бўйича АҚШ дунёда биринчи ўринда туради.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!