«Кинокарвон» ижодий сафарини Фарғонада давом эттиради

«Кинокарвон» ижодий сафарини Фарғонада давом эттиради

Кинематография агентлиги ҳамда Республика Маънавият ва маърифат маркази «Маърифат» тарғиботчилари жамияти ҳамкорлигида «Биз бир бўлсак — ягона халқмиз, бирлашсак — Ватанмиз!» шиори остида ўтказилаётган «Кинокарвон» тадбири 18-20 апрель кунлари Фарғона вилоятида бўлиб ўтади.

«Кинокарвон» доирасида фарғоналиклар учун «Якшанба», «Абдулла Орипов», «Ўзбек қизи», «Самурай», «Доктор Абдуллаев» каби қатор фильмлар намойиши ўтказилади.

Тадбирларнинг дастлабки икки кунида Фарғонанинг Тошлоқ, Қўштепа, Қувасой ва Фарғона шаҳри, Бувайда, Учкўприк туманларида таниқли киноижодкорлар билан ижодий учрашувлар ташкил этилади. Бундан ташқари, карвон Бешариқ, Фурқат туманларига ҳам боради.

«Кинокарвон» давомида Абдуҳалил Мингнаров, Шоҳида Узоқова, Феруза Саидова, Илмира Раҳимжонова, Шоҳруҳ Ҳамдамов, Шавкат Комилов, Али Ниязембетов, Хуршид Тўхтаев, Эгамберди Раҳимов каби таниқли киноижодкорлар билан ижодий учрашувлар ташкил этилиши режалаштирилган.

Кинематография агентлиги ташаббуси билан ҳар йили ўтказилиши анъанага айланган «Кинокарвон» акцияси бу йил ҳам республика бўйлаб вилоятлар ҳокимликлари кўмагида давом этади. Яқинда Меҳриддин Раҳматов, Умид Искандаров, Али Ниязембетов, Дилшодбек Каттабеков, Баҳодир Нишонов, Азизбек Қобилов каби ижодкорлар Сирдарёда бўлиб, халқ билан ижодий учрашувлар ташкил этишди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!