Кимлар коронавирусга осон чалинишини аниқланди

Кимлар коронавирусга осон чалинишини аниқланди

Мэриленд университети олимлари 2-турдаги қандли диабет касаллиги бўлган беморлар ва ортиқча вазнга эга одамларнинг коронавирус юқтириши хавфи юқори эканини аниқлашди. Бу ҳақда «PLOS ONE» журналида эълон қилинган тадқиқот хулосасида маълум қилинди.

Тадқиқотчилар Британия биобанкидаги ёши 40дан юқори бўлган 500 минг киши тўғрисидаги маълумотларни таҳлил қилишди.

Улар коронавирус билан оғриган ва тузалиб кетганларнинг саломатлик кўрсаткичларини солиштиришди. Маълум бўлишича, коронавирусга топширган тести натижаси мусбат чиққанларнинг аксарияти семизлик ёки 2-турдаги қандли диабетга чалинган одамлар бўлган.

Олимларнинг сўзларига кўра, маълум бир кардиометаболик омиллар инсонни коронавирусдан ёки ҳимоя қилади, ёки инфекцияга осон чалинадиган қилиб қўяди. Аммо тадқиқотда коронавирус инфекциясини нима чақириши мумкинлигига аниқ жавоб берилмаган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!