Келесда собиқ рафиқасига пичоқ урган эркак ушланди

Келесда собиқ рафиқасига пичоқ урган эркак ушланди

Келес шаҳри «Оқибат» маҳалласида яшовчи 34 ёшли У.Ю. 13 август куни ИИБга ариза билан мурожаат қилган, дея хабар бермоқда ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси.

Унинг маълум қилишича, 12 август соат тахминан 01:00 да собиқ поччаси, 36 ёшли Ш.П. уйида ўзаро жанжал оқибатида бирга яшовчи собиқ турмуш ўртоғи, 36 ёшли Н.Ю. исмли аёлнинг турли жойларига пичоқ билан уриб жароҳат етказган.

Натижада Н.Ю. касалхонага ётқизилган. Ш.П. ушланган. Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!