Кечги табассум!.. (21-қисм)

Кечги табассум!.. (21-қисм)

Болакай ўз отаси ҳақида иншо ёзаяпти:

 “Менинг дадам — энг кучли ва довюрак! У кенг дарёлардан ҳам сузиб ўта олади. Ҳар қандай маҳлуқниям бир уришда ўлдира олади. Менинг дадам ҳамма нарсага қодир! Аммо уйимизда негадир тез-тез идиш-товоқ, кир ювиб туради...”

 

***

— Нега хотинингга бу қадар қимматбаҳо идиш-товоқлар олиб бердинг?

— Энди у мени идиш-товоқ ювишга мажбур қилиб ўтирмайди.

 

***

Эр ўлгудек ичиб келган. Хотини уни тинимсиз уришаяпти. Эр кўзларини юмганча деди:

— Хотинжон, мана шу жанжалларингнинг ҳаммасини битта қоғозга тушириб қўй, эрталаб туриб ўқиб олавераман.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!