Канада пластик буюмлардан воз кечмоқда

Канада пластик буюмлардан воз кечмоқда

Канада ҳукумати зарарли бир марталик пластик буюмларни тақиқлаш ва уларнинг атроф-муҳитга тарқалишини олдини олиш бўйича комплекс режа ишлаб чиқди.

“The Guardian” нашри хабар қилишича, жорий йил 20 июнь куни Канада атроф-муҳит ва иқлим ўзгариши вазири Стивен Гильбо ва мамлакат соғлиқни сақлаш вазири Жан-Ив Дюкло полиэтилен пакет, ошхона анжоми каби бир марталик пластик буюмларга тақиқ қўйишни ўз ичига олган ҳужжатни тақдим этди.

Пластмасса буюм ишлаб чиқариш ва импорт қилишни тақиқлаш жорий йил декабрь ойидан, уларни сотиш эса 2023 йил декабрдан кучга киради. Шунингдек, ҳукумат 2025 йил охиригача 6 тоифали пластмассани экспорт қилишга тақиқ қўйишни ҳам режалаштирган.

Ҳисоб-китобга кўра, ушбу зарарли буюмларга қўйилган тақиқ келгуси ўн йил ичида эҳтимолий пластик чиқинди миқдорини 1,3 миллион тоннага камайтириш имконини беради.

Айни чора-тадбир Канадани пластик чиқиндига қарши курашиш бўйича жаҳонда етакчи мамлакатлар қаторига чиқиши ҳамда БМТ Барқарор ривожланиш мақсадлари мажбуриятини бажаришига ёрдам беради.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!