Канада NASAMS мажмуасини 2025 йил бошида Украинага топширади

Канада NASAMS мажмуасини 2025 йил бошида Украинага топширади

Канада NASAMS зенит-ракета тизимини 2025 йил бошида Украинага топшириш ниятида.

Бу ҳақда СВС телеканали Канада миллий мудофаа вазири Уильям Блэрга таяниб хабар берди.

Унинг сўзларига кўра, ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимларининг навбатдаги партияси 2024 йил охирида Raytheon ва Kongsberg томонидан АҚШда ишлаб чиқарилади, шундан сўнг 2025 йил бошида Канада томонидан сотиб олинган улардан бири Киевга топширилади.

2023 йил 11 январда Канада ҳукумати Украина эҳтиёжлари учун 406 миллион Канада долларига (ўша пайтда тахминан 303 миллион доллар) АҚШдан NASAMS ҳаво мудофаа тизимларини сотиб олишини эълон қилди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!