Камбағал ва бой давлатлар ўртасидаги тафовут рекорд даражага етди

Камбағал ва бой давлатлар ўртасидаги тафовут рекорд даражага етди

Жаҳон банки сабабларни айтиб ўтди.
Сўнгги ўттиз йил ичида дунёдаги энг камбағал ва энг бойлар ўртасида энг катта тафовут очилди. Жаҳон банки экспертлари хавотир билдирмоқда, деб хабар беради Подробно.уз мухбири.

Жаҳон банки ҳисоботига кўра, бу асрда биринчи марта дунёдаги энг қашшоқ мамлакатларнинг ярмидан кўпроғи аҳолиси энг бой иқтисодлари билан даромадлар тафовутининг кенгайиши оқибатларини бошдан кечирмоқда. Таъкидланишича, аҳоли жон бошига тўғри келадиган даромадлар фарқи сўнгги беш йил ичида сезиларли даражада фарқлана бошлаган.


«Биринчи марта биз конвергенция этишмаслигини кўрмоқдамиз. Улар [энг қашшоқ мамлакатлар] тобора қашшоқлашмоқда!» - деди Жаҳон банки бош иқтисодчиси ўринбосари, ҳисобот муаллифларидан бири Айхан Косе. Шунингдек, у бу жуда жиддий тизимли регрессия, дунёда тескари ўзгариш эканлигини қўшимча қилди.

Ҳисоботда айтилишича, Халқаро Тараққиёт Ассоциацияси рўйхатидаги 75 та давлат сиёсати катта ўзгаришларсиз ва инвестицияларсиз ўн йиллик тараққиётни йўқотиш хавфи бор. Бу мамлакатларда сўнгги тўрт йил ичида ҳосилдорликнинг ўсиши атиги 3,4 фоизни ташкил этди, бу 1990 йилларнинг бошидан бери энг паст кўрсаткичдир.

Бу мамлакатларнинг иқтисодий аҳволи ва истиқболларига глобал можаролар, иқлим ўзгариши ва зўравонликнинг кучайиши катта таъсир кўрсатди, дейилади ҳисоботда.

Рўйхатдаги барча давлатларнинг ярмидан кўпи Африкада, 14 таси Шарқий Осиёда, саккизтаси Лотин Америкаси ва Кариб ҳавзасида жойлашган.


Конго, Афғонистон ва Гаити каби ўттиз бир давлатнинг йиллик даромади киши бошига 1315 доллардан кам. Рўйхатдаги мамлакатларнинг учдан биридан кўпроғи ҳозирда COVID-19 пандемиясидан олдинги статистик жиҳатдан қашшоқроқ.

Халқаро Тараққиёт Ассоциацияси мамлакатлари, шунингдек, етарли озиқ-овқат маҳсулотларига эга бўлмаган дунё аҳолисининг 92 фоизини ташкил қилади. Аксарият мамлакатлар қарз инқирозини бошдан кечирмоқда. Бу омилларнинг барчаси туфайли хусусий ва давлат кредиторлари ўзларининг ривожланишини қўллаб-қувватлашда суст бўлишди.

Жаҳон банки бош иқтисодчиси Индермеэт Гиллнинг таъкидлашича, ҳозирда йирик иқтисодий кучлар Хитой, Ҳиндистон ва Жанубий Корея бир вақтлар дунёнинг энг қашшоқ давлатлари қаторида бўлган, аммо ўта қашшоқликни енгиб, турмуш даражасини оширишга муваффақ бўлган. У дунё етакчиларини мамлакатлардаги қашшоқлик муаммосини муҳокама қилишга чақиради.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!