Каъбанинг эшигини бузмоқчи бўлган кимса қўлга олинди

Каъбанинг эшигини бузмоқчи бўлган кимса қўлга олинди

Макка шаҳридаги Каъба эшигини бузмоқчи бўлган кимсани полиция ходимлари қўлга олишди, дея хабар беради «Haber7.com».

Кеча кечки пайт минглаб ҳожилар Каъбани тавоф қилаётган бир пайтда Аллоҳнинг уйи эшигини бузмоқчи бўлган киши қўлга олинган.

Авзойи бузуқ, ақли жойида бўлмаган кимсани полиция ходимлари сўроқ қилмасдан прокуратурага топширган.

Шубҳали кимсанинг қўлга олиниш жараёни тасвирга туширилиб, ижтимоий тармоқларга жойлаштирилди.

Бўлимга тегишли бошқа хабарлар


Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади, ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!