Жиззахлик эркак канал дамбасига тиқилиб қолди

Жиззахлик эркак канал дамбасига тиқилиб қолди

Мирзачўл туманидаги 2-сон ёнғин қутқарув бўлими ходимлари Боғбон қишлоғидан ўтган канал дамбаси ичига одам тушиб кетганлиги тўғрисида хабар эшитгач воқеа жойига етиб келганда вазият жуда хатарли эди, дея хабар бермоқда ЎзА.

Каналга турмуш ўртоғи билан гилам ювиш мақсадида борган икки нафар фарзанднинг отаси, 38 ёшли Ғайрат Жумабоев бехосдан сувга тушиб кетиб, дамба кўприги тагида чиқиб кетишнинг иложи йўқ ҳолатда тиқилиб қолган.

Қутқарувчилар зудлик билан дамба кўпригидан одам сиғадиган жой очиб, пастга арқон туширди. Сўнг жабрланувчи арқон ёрдамида эҳтиёткорлик билан чиқариб олиниб, шу ернинг ўзида биринчи ёрдам кўрсатилган.

Туман тез тиббий ёрдам бўлимига олиб борилган Ғайрат Жумабоев ўзини яхши ҳис қилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!