Жиззахдаги кўп қаватли уй ертўласидаги ҳолат фош бўлди

Жиззахдаги кўп қаватли уй ертўласидаги ҳолат фош бўлди

Жиззах шаҳар, Зилол маҳалласидаги кўп қаватли уй ертўласида пандемия билан боғлиқ карантин талабларига зид тарзда компьютер ўйинлари маркази фаолият кўрсатиб келган. 

Ушбу ҳолат ички ишлар органлари ходимлари томонидан олиб борилган профилактик тадбирлар натижасида аниқланди. 

Маълум бўлишича, марказ асосан вояга етмаганларга хизмат кўрсатган.

Бу жойнинг доимий мижози бўлган Шароф Рашидов туманидаги 36- мактабнинг 9- ўқувчиси, 2004 йилда туғилган С.Х.нинг ёнидан 2 та қутида 120 дона, Шароф Рашидов тумани, Қизлартепа маҳалласида яшовчи, 2002 йилда туғилган Н.Б.нинг ёнидан эса 9 қутида 495 дона пиротехника воситалари топилган. 

Уларнинг пиротехника воситаларини марказга келган болаларга сотиш билан шуғулланиши маълум бўлди.         
  
Ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда. 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!