Жиззахда янги қурилган кўп қаватли бино қулаб тушганлиги сабабли жиноий иш очилди

Жиззахда янги қурилган кўп қаватли бино қулаб тушганлиги сабабли жиноий иш очилди

Ижтимоий тармоқларда Жиззахда янги қурилган кўп қаватли бино қулаб тушганлиги ҳақида хабарлар тарқалган.

 Аниқланишича, бугун 10 январь куни соат 17:15 ларда Жиззах шаҳрининг Зилол маҳалласи, Мустақиллик кўчасида қурилаётган 6 қаватли бино, яъни 1-2 қаватлари савдо дўкони, 3-6 қаватлари 11 та хонадондан иборат бўлган бинонинг 240 кв.м. иборат бўлган 7 та хонадони қулаб тушган.

Бинонинг қулаши оқибатида жабрланган ва ҳалок бўлган фуқаролар мавжуд эмас.
 
Воқеа жойига зудлик билан Жиззах вилояти прокурори, Ички ишлаб бошқармаси бошлиғи, Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ва бошқа мутасадди идоралар раҳбарлари ҳамда тезкор-тергов гуруҳи аъзолари етиб боришди. 

Бинонинг қулаш сабабларини аниқлаш борасида Жиззах вилояти прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилмоқда.
 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!