Жиззахда овқатга пул тўланмаганлиги сабабли оммавий муштлашув содир бўлди

Жиззахда овқатга пул тўланмаганлиги сабабли оммавий муштлашув содир бўлди

2022 йил 21 январь соат 21 лар атрофида Зомин тумани Даштобод шаҳри, Ўзбекистон маҳалласидаги овқатланиш шохобчасида бир неча шахс муштлашган.

Жиззах вилояти ИИБ ахборот хизматининг ёзишича, келишмовчиликка Беруний маҳалласида яшовчи А.У., С.К. ҳамда О.Р. ларнинг ейилган таом учун ҳақ тўламаганликлари сабаб бўлган. Шу куниёқ айрим жабрланувчилар шифохонада тиббий ёрдам олган.

Ўз навбатида ҳолат юзасидан ички ишлар ходимлари томонидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда. Қонунбузарларга нисбатан тегишли тартибда чора кўрилади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!