Жиноий тил бириктирган шифокор ва инспекторнинг фирибгарлиги фош бўлди

Жиноий тил бириктирган шифокор ва инспекторнинг фирибгарлиги фош бўлди

Сариосиё туман ДСЭНМ шифокори О.Э. ва Сурхондарё вилоят транспорт бошқармаси инспектори Б.Х. лар ўзаро жиноий тил бириктириб, фукаро С. нинг “Нексия” русумли автомашинасининг ҳужжатларини “Тўпаланг” ЙПХ масканида карантин қоидаларига риоя қилиши бўйича текширувда тўхтатиб,  олиб қўяди. Гўёки у киракашлик фаолияти билан шуғулланганлиги бўйича жавобгарликга тортиш мумкинлигини айтиб, фуқаро С. дан 1 млн. сўм пулларни фирибгарлик йўли билан қўлга киритмоқчи бўлади.

Департаментнинг Узун туман бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда фирибгарлар 1 млн. сўм миқдордаги пулларни олаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Сариосиё туман ДСЭНМ шифокори О.Э. ва вилоят транспорт бошқармаси инспектори Б.Ҳ. ларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмокда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!