Жек Ма Ўзбекистонга коронавирусга қарши курашишда ёрдам беради

Жек Ма Ўзбекистонга коронавирусга қарши курашишда ёрдам беради

Хитойнинг Алибаба онлайн-дўконининг хайрия жамғармаси ва компаниянинг асосчиларидан бири, миллиардер Жек Ма жамғармаси коронавирус тарқалишига қарши курашиш учун Ўзбекистонга тиббий маҳсулотларни юборади. Бу ҳақда Реутерс хабар бермоқда.

Нашр маълумотларига кўра, маблағлар етти мамлакатга ёрдам тариқасида юборилади: Ўзбекистон, Бутан, Ҳиндистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Озарбайжон ва Ветнам.

Ушбу мамлакатлар жами ҳисобда 1,7 миллионта тиббий ниқоблар, 165 мингта тестлар, ҳимоя кийимлари ва тиббий буюмларга эга бўлишади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон Хитойга коронавирус тарқалишига қарши курашдаги саъй-ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш учун икки марта гуманитар ёрдам юборган эди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!