Жанубий Суданда самолёт ҳалокати оқибатида 17 киши ҳалок бўлди

Жанубий Суданда самолёт ҳалокати оқибатида 17 киши ҳалок бўлди

Жанубий Суданда “South West Aviation” юк самолёти қулаши оқибатида камида 17 киши ҳалок бўлди.

Самолёт ҳалокати мамлакат пойтахти Жуба яқинида юз берди, деб ёзмоқда “Sinxua”.

"Ҳалок бўлганларнинг 15 таси йўловчилар, иккитаси эса иккита экипаж аъзолари эди", - дейди авиаҳалокат гувоҳи Жозеф Майом бир киши тирик қолгани ва уни касалхонага олиб кетишганлигини таъкидлаб.

Самолёт пойтахт аэропортидан қилинган парвоздан бир неча дақиқа ўтгач қулаган. Воқеа жойига фавқулодда ёрдам гуруҳи этиб келган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!