Жанубий Корея Ички ишлар ва хавфсизлик вазирлиги қурбонларга сабаб бўлган йирик ўрмон ёнғинлари туфайли мамлакатнинг учта ҳудудида табиий офат эълон қилди.
Бу ҳақда вазирлик баёнотида айтилади.
"Кўплаб ёнғинлар, жумладан, Кёнсан-Намдо провинциясининг Санчхон округидаги ёнғин натижасида етказилган жиддий зарар туфайли Ульсан метрополитан шаҳри, шунингдек, Кёнсан-Пукто ва Кёнсан-Намдо провинцияларида фалокат ҳолати эълон қилинди. Бу ёнғинни ўчириш учун барча мумкин бўлган ресурсларни сафарбар қилиш имконини беради" - деди вазирлик.
Жанубий Корея ОАВ маълумотларига кўра, ёнғинларда тўрт нафар ўт ўчирувчи ҳалок бўлган, яна олти киши, жумладан бир маҳаллий аҳоли жароҳатланган.
Yonhap ахборот агентлигининг хабар беришича, 500 киши эвакуация қилинган, 260 киши бошпанасиз қолган ва вақтинчалик бошпаналарга жойлаштирилган.
Қайд этилишича, жабрланган ҳудудларда темир йўл ҳаракати вақтинча тўхтатилган ва тезюрар автомобиль йўллари ёпилган.
Мутахассиснинг таъкидлашича, сўнгги пайтларда ўзбекистонликлар учун Россия бозорининг жозибадорлиги пасайган, чунки уларнинг ўз ватанида иқтисодиёт ва қурилиш соҳаси жадал ривожланмоқда.
Бунинг учун улар дактилоскопия (бармоқ излари) топшириши, гиёҳванд моддалар ҳамда хавфли инфекцион касалликлар бўйича тиббий кўрикдан ўтиши керак бўлади.
Истанбулнинг Таксим майдони туристлар учун диққатга сазовор масканларга бой. Булардан бири ўзгача кўриниши ва маҳобати билан ажралиб турадиган масжиддир.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 176-моддаси (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) ва 186-моддаси (хавфсизлик талабларига жавоб бермайдиган товарларни ўтказиш мақсадини кўзлаб ишлаб чиқариш, сақлаш, ташиш ёхуд ўтказиш, ишлар бажариш ёки хизматлар кўрсатиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Маълум қилинишича, биринчи контингент Ҳиндистон, Индонезия, Бразилия ва Саудия Арабистони ҳарбийларидан ташкил топиши мумкин бўлиб, уларни Россия ва Украина чегарасига жойлаштириш кўзда тутилган. Иккинчи контингентга эса...
Tesla’нинг йирик инвестори Newsweek нашрида берган интервьюсида компания директорлар кенгашини Илон Маскни бош директор лавозимидан четлатишга чақирди.