Жанубий Африка Украина инқирозини ҳал қилишда Хитой-Бразилия ёндашувини қўллаб-қувватлади

Жанубий Африка Украина инқирозини ҳал қилишда Хитой-Бразилия ёндашувини қўллаб-қувватлади

Хитой Ташқи ишлар вазирлиги Жанубий Африка Хитой ва Бразилиянинг Украина можаросини ҳал қилиш бўйича ёндашувини қўллаб-қувватлашини билдирди.

ТАСС хабарига кўра, Хитой вазирлар маҳкамасининг Евроосиё масалалари бўйича вакили Ли Хуэй Жанубий Африкага ташрифи чоғида Хитой ва Бразилия таклиф қилган келишув бандлари бўйича энг мақбул ечимга эришиш учун кўп томонлама саъй-ҳаракатларни бирлаштиришни таклиф қилган.

Пекин Хитой-Бразилия ташаббуси 110 дан ортиқ давлатдан ижобий жавоб олганини таъкидлади. Шу билан бирга, Жанубий Африка ҳам Хитой ва Бразилия томонидан билдирилган консенсусни қўллаб-қувватлади ва уни кўп томонлама форматларда тасдиқлашга тайёрлигини билдирди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!