Жаҳонгир Ортиқхўжаев пойтахтдаги реклама баннерлари нега бузилаётгани ҳақида гапиришни истамади (видео)

Жаҳонгир Ортиқхўжаев пойтахтдаги реклама баннерлари нега бузилаётгани ҳақида гапиришни истамади (видео)

Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев пойтахтдаги реклама баннерлари демонтаж қилиш тўғрисидаги саволни жавобсиз қолдирди, деб хабар бермоқда «Gazeta.uz».

Ҳоким 25 май, сешанба куни «Тошкент беш ташаббус ҳаракати» ёшлар фестивали доирасида ёшлар билан учрашди. Учрашув бошланишидан олдин журналистлар бу брифинг ёки матбуот анжумани эмаслиги ҳақида огоҳлантирилиб, ёшларга ўз фикрини баён этиш ва савол бериш имкониятини бериш илтимос қилинган.

Жаҳонгир Ортиқхўжаев, шунингдек, уни соат 17:00 даги йиғилишга чақириб қолишлари мумкинлиги ҳақида ҳам огоҳлантирган. У тўйни тўйдек қилиб берган ва фестивални ёритган журналист ва блогерларга миннитдорчилик билдирган, фестивалдан кейин «энди қанча танқид қилишса ҳам, рози эканлигини» қўшимча қилган.

50 дақиқа давом этган ёшлар билан учрашувдан сўнг ҳоким мажлисга бориши учун хизмат машинаси томон юрган. Унга журналистлар ҳамроҳлик қилиб, йўл-йўлакай саволлар берган.

«Пойтахт» радиоси билан суҳбатда ҳоким фестиваль ҳақидаги саволларга жавоб берган. Ундан қайси тадбирларга боргани ва унга нима ёққанини сўрашган.

Шундан сўнг «Qalampir.uz» журналисти Жаҳонгир Ортиқхўжаевни кўпчилик яхши тадбиркор сифатида билишини таъкидлаб, у ҳозирда тадбиркорларни қанчалик қўллаб-қувватлашини сўраган. «Барча турдаги тадбиркорларни қўллаб-қувватлайман», — деб жавоб берган у.

Аммо ҳокимга реклама конструкциялари «бирма-бир қарорсиз» бузиб ташланаётгани ҳақида савол берилганида у қадамини тезлатган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!