Италиялик талабаларнинг қарийб ярми Исроилни нацистлар билан солиштирди

Италиялик талабаларнинг қарийб ярми Исроилни нацистлар билан солиштирди

Istituto Cattaneo жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази Италиядаги олий ўқув юртлари талабалари ўртасида сўров ўтказди ва талабаларнинг ярмига яқини Исроил ҳукумати Фаластин аҳолисига нисбатан нацистлар яҳудийларга қандай муносабатда бўлса, худди шундай йўл тутишади, деб ҳисоблашини аниқлади.

Қайд этилишича, Милан, Болония ва Падуа университетлари талабаларининг 46,3 фоизи бу гапни тўғри деб ҳисоблайди.

Ўз навбатида, сўл сиёсий қарашларга эга бўлган талабалар орасида респондентларнинг 59,7 фоизи шу нуқтаи назарни билдирган. Тадқиқот натижаларини Миланнинг Corriere della Sera газетаси чоп этди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!