Истанбулдаги тарихий масжидда ёнғин чиқди

Истанбулдаги тарихий масжидда ёнғин чиқди

Туркиянинг Истанбул шаҳрида, шундоққина денгиз бўйича жойлашган ёғочдан ишланган “Ваникўй” масжидида ёнғин содир бўлди. Истанбул волийлиги ёнғин сабабини аниқлаш учун суриштирув бошланганини маълум қилди. 

Ёнғин якшанба куни туш пайтида бошланган. Масжид имоми Мустафо Жўшқин ёнаётган масжид ичида болалар бор деб ўйлаб, ҳушидан кетган. У "Тез ёрдам"да касалхонага олиб кетилган. 

Ёнғиндан ҳеч кимга зарар етмаган, бироқ 1665 йилда қурилган масжид ва унинг ёнидаги имом ётоқхонаси фойдаланиб бўлмайдиган аҳволга тушди. 

Истанбул волийлигининг билдиришича, “Ваникўй” масжидида тез орада реставрация ишлари бошланади. 

Истанбулдаги тарихий масжидда ёнғин чиқди

Истанбулдаги тарихий масжидда ёнғин чиқди


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!