Исроилнинг Ғазога ҳужумлари бошланганидан бери БМТнинг 171 ходими ҳалок бўлди

Исроилнинг Ғазога ҳужумлари бошланганидан бери БМТнинг 171 ходими ҳалок бўлди

2023 йил 7-октабр куни Исроилнинг Ғазо секторига ҳужумлари бошланганидан бери Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Фаластинлик қочқинларга ёрдам кўрсатиш агентлигининг 171 нафар ходими ҳалок бўлди. Бу ҳақда УНРWА баёнотида айтилган.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) маълумотларига кўра, Ғазо секторидаги касалхоналарнинг учдан икки қисми хизмат кўрсатмайди ва эксклавда яқинлашиб келаётган очарчиликка қарамай, гуманитар ёрдам етказилишида жиддий ўзгаришлар кузатилмаган.

Ҳисоботда қайд этилишича, 1-27 март кунлари орасида Керем Абу Салим ва Рафаҳ чегара дарвозалари орқали ўртача 159 та гуманитар юк машинаси Ғазога кирди, бу ҳам назорат пункти сиғимига, ҳам кунига 500 та юк машинасига етмайди.

Ўз навбатида, Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Аҳолишунослик жамғармаси (УНФПА) ижрочи директори Наталя Канем Ғазода очарчилик билан боғлиқ вазият ёмонлашган бир пайтда янги туғилган чақалоқлар ўлими кўрсаткичи ошганини айтди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!