Исроилнинг Ғазодаги ҳужумларида 9138 талаба ҳалок бўлди

Исроилнинг Ғазодаги ҳужумларида 9138 талаба ҳалок бўлди

7 октабрдан бери Исроилнинг блокададаги Ғазо сектори ва босиб олинган Ғарбий Соҳилга уюштирган ҳужумлари натижасида 9241 нафар талаба ҳалок бўлди.

Бу ҳақда WАFА Фаластин таълим вазирлиги баёнотига таяниб хабар берди.

Департамент баёнотига кўра, Ғазода 9138 нафар талаба Исроил армиясининг ҳужумлари қурбони бўлган, Ғарбий Соҳилда эса 103 нафар талаба ҳалок бўлган.

Бундан ташқари, Ғазода 14 671, Ғарбий Соҳилда эса 505 талаба жароҳат олган.

Ғарбий Соҳилда яна 357 нафар талаба Исроил ҳарбийлари томонидан қўлга олинган.

Ғазо ва Ғарбий Соҳилдаги ҳужумларда 497 нафар ўқитувчи ва маъмур ҳалок бўлди, 3426 нафари яраланди.

Ғарбий Соҳилда таълим соҳасида ишлаган 357 фаластинлик қўлга олинди.

Ғазода 353 та давлат мактаби ва университет биноси, шунингдек, Фаластинлик қочқинларга ёрдам бериш ва иш билан шуғулланувчи Яқин Шарқ агентлигининг (УНРWА) 65 та биноси ўққа тутилди.

Бу биноларнинг 139 таси шикастланган, 93 таси бутунлай вайрон бўлган, 133 та давлат мактаби эса фаластинлик қочқинлар учун бошпана бўлган.

Бундан ташқари, Ғарбий Соҳилдаги 69 та мактаб ва 5 та университет Исроил армияси томонидан рейд уюштирган.

Ғазо секторида 39 минг талаба кириш имтиҳонларида қатнаша олмади.

Баёнотда, шунингдек, кўплаб ўқувчилар руҳий зарбага учрагани айтилади.

7 октабрдан бери Исроил армиясининг Ғазо секторига уюштирган ҳужумлари натижасида 38 664 нафар фаластинлик ҳалок бўлди, улардан камида 15 694 нафари болалар ва 10 279 нафари аёллар, 89 мингдан ортиқ фаластинлик яраланди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!