Исроил мудофаа вазири Пентагон раҳбарига Ғазога ҳаво ҳужум бошлагани ҳақида ахборот берди

Исроил мудофаа вазири Пентагон раҳбарига Ғазога ҳаво ҳужум бошлагани ҳақида ахборот берди

Бенни Ганц Пентагон раҳбарига Исроил армиясининг Ғазо секторига ҳужумлари бошлангани ҳақида маълум қилди.

Исроил ва АҚШ мудофаа вазирлари Бенни Гантз ва Ллойд Остин Исроилнинг Ғазо секторига ҳужумларини муҳокама қилди.

Исроилнинг KAN жамоат телерадиокомпанияси хабарига кўра, Ганц ва Остин телефон орқали суҳбатлашган, бу суҳбат давомида Исроил ташқи ишлар вазири Ғазога ҳужумлар бошланганини маълум қилган.

“Исроил ўзини ва фуқароларини ҳимоя қилмоқда. Исроил исроилликларни нишонга олган фаластинлик гуруҳларга қарши қатъий ҳаракат қилади”, - дея ўз навбатида исроиллик вазирнинг сўзларидан иқтибос келтиради Едиот Аҳронот газетаси.

Исроил армияси жума куни блокададаги Ғазо секторидаги “Исломий жиҳод” марказларига зарба берганини эълон қилди.

Ғазода ўққа тутилиши натижасида 10 нафар фаластинлик, жумладан 5 ёшли бола ҳалок бўлди, яна 55 киши яраланди, деб хабар берди Фаластин Соғлиқни сақлаш вазирлиги.

“Исломий жиҳод” ҳаракатининг ҳарбийлаштирилган қаноти Исроилнинг Фаластин анклавига берган ҳаво ҳужумларига жавобан Ғазодан Исроилга 100 та ракета учирилганини хабар қилди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!