Исроил кучлари Суриянинг Ҳалаб шаҳрига ҳаво ҳужумлари уюштирди

Исроил кучлари Суриянинг Ҳалаб шаҳрига ҳаво ҳужумлари уюштирди

Исроил ҳаво кучлари 29 март тонгида Суриянинг Ҳалаб шаҳри яқинидаги объектларга ҳужум уюштирди. Бу ҳақда CNN нашри хабар берди.

Хабарда айтилишича, ҳужум оқибатида тинч аҳоли ва ҳарбий хизматчилар орасида қурбонлар бўлган. Жароҳатланганлар яқин атрофдаги касалхоналарга жойлаштирилган.

SANA агентлиги хабар беришича, Исроил ҳарбий самолётлари маҳаллий вақт билан соат 01:45 атрофида Ҳалаб жануби-шарқидаги Атрия йўналишидан ҳужум бошлаган. Турар жой иншоотлари, кузатув майоқлари ва давлат муассасалари нишонга олинган.

Бир қанча нашрлар ҳужум юзасидан Исроилдан изоҳ сўраган. Тель-Авив расмийлари ҳолат юзасидан муносабат билдирмаган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!