Испанияда 52 йил бирга яшаган эр-хотин деярли бир вақтда вафот этди

Испанияда 52 йил бирга яшаган эр-хотин деярли бир вақтда вафот этди

Испанияда эр-хотин 52 йиллик никоҳдан кейин бир соатдан камроқ вақт фарқи билан вафот этди. Бу ҳақда La Vanguardia газетасига таяниб, «ТАСС» хабар бермоқда.

Нашрда айтилишича, Кандида Куэрво Гонсалес ва Хосе Антонио Гарсия Льяна 1970 йилда Оведодаги (Астурия автоном ҳамжамияти) черковда турмуш қуришган. 22 январь куни улар 45 дақиқа фарқ билан вафот этдилар. 89 ёшли аёл қариялар уйида вафот этди, кўп ўтмай, унинг 86 ёшли эрининг юраги Астуриядаги касалхонада тўхтади, у 20 январдан бери касалхонада эди.

Эр-хотин Астуриядаги 18 км масофада жойлашган иккита аҳоли пунктида туғилган. Эр механик, аёл эса уй бекаси эди. Тўйдан кейин эр-хотин Оведога жойлашдилар, у ерда аҳил яшашди. Эр-хотиннинг фарзандлари йўқ эди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!