Ироқ шимолида террорчиларнинг 30 дан ортиқ обекти йўқ қилинди

13-15 сентябр кунлари Ироқ шимолидаги Гара минтақасида амалга оширилган ҳаво операциялари давомида террорчиларнинг 31 та нишони, шу билан бирга, у ердаги жангарилар жойлашган бошпана ва ғорлар йўқ қилинди. Бу ҳақда шанба куни Туркия Миллий мудофаа вазирлиги хабар берди.
Турк Қуролли Кучлари мамлакат халқи ва хавфсизлик кучларига қарши террор хуружларининг олдини олиш ҳамда чегаралар ҳимоясини таъминлаш мақсадида БМТ Низомининг 51-моддасидан келиб чиққан ҳолда ўзининг мудофаа ҳуқуқларига мувофиқ операциялар ўтказмоқда.
Департамент, Турк Қуролли кучларининг терроризмга қарши қатъий курашни давом эттиришини таъкидлади.
Президент Режеп Тайип Эрдўған, PKK жангарилари Туркияда биринчи марта қонли жиноят содир этган 1984 йилдан буён 2020 йилнинг мартигача мамлакатнинг 7500 нафар хавфсизлик кучлари ва 6800 нафар тинч аҳоли вакиллари бу қотил ташкилот қўлидан ҳалок бўлганини айтиб ўтди.
Маълумки, АҚШ ва Европа Иттифоқи PKKни террор ташкилоти рўйхатига киритган. Анқаранинг мавжуд вазиятни ҳал қилиш йўлларини топишга уринишларига қарамай, террор ташкилоти PKK 2015 йилнинг июл ойидан бери қуролли ҳужумларни қайта бошлади. Сўнгги йилларда PKK минтақадаги қонли жиноятлар учун масъулиятни ўз бўлинмаларига ўтказишга ҳаракат қилди.
Сурияда PPK террористлари PYD ва YPG номлари ортига яшириниб, сўнгги икки йил ичида ўзларини “Сурия Демократик кучлари” деб аташди. Эронда PKK Курдистон эркин ҳаёт партияси (PJAK) сифатида фаолият юритади.