Иқтисодий бойкот Францияга қанча тушиши мумкин?

Иқтисодий бойкот Францияга қанча тушиши мумкин?

Франция президенти Эммануэль Макроннинг ислом ҳақидаги тутуруқсиз баёнотлари ва Муҳаммад алайҳиссалом таҳқирлаб чизилган карикатураларнинг давлат даражасига олиб чиқилиши ортидан мусулмон мамлакатларда Францияда ишлаб чиқарилган маҳсулотларга бойкот чақириқлари янграмоқда. 

Мусулмон мамлакатлар Франциянинг ташқи савдо ҳажмида каттагина улушга эга. “Анадолу” агентлиги хабарида айтилишича, 2019 йилда Франциянинг мусулмон мамлакатлар билан савдо айланмаси 100 миллиард доллардан ошган: экспорт 45,8 миллиард, импорт эса 58 миллиард долларни ташкил этган. 

Мусулмон мамлакатлар Франциядан асосан машинасозлик маҳсулотлари, газ трубалари, авиация маҳсулотлари, автомобиллар учун эҳтиёт қисмлар, электрон жиҳозлар ва дори-дармон харид қилган. Франция ўтган йили мусулмон мамлакатлардан асосан хом нефть, табиий газ, минерал мой, кабеллар, кийим-кечак, мева-сабзавот олган. 

Франция Иқтисодиёт вазири Бруно Ле Мер бойкот чақириқларини қоралаб чиқди. Унинг сўзларига кўра, ҳукумат бойкотдан зарар кўрадиган компанияларга ёрдам беради. 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!