Иқлимнинг исиб кетиши, қишда қор ёғмаслиги. Ҳамма ҳаммаси Сен туфайли ''Carbon Dioksid!''

A A A
Иқлимнинг исиб кетиши, қишда қор ёғмаслиги. Ҳамма ҳаммаси Сен туфайли ''Carbon Dioksid!''

Ҳа, дунёда глобал иқлим ўзгариши ҳаво ҳароратининг кўтарилиб кетиш жараёнини тезлаштириб юборди. Иқлим нима учун исимоқда? Иқлимшунос олимлар бу масалани ёритишда 3 груҳга бўлинишган. 3 гуруҳ вакиллари 3 хил фикрлайди.

1-гуруҳ. Атмосфера ҳавосида ис гази улушининг ортиб бориши. Дунёдаги жами иқлимшуносларнинг 83%и шу назария тарафдорларидир. Шахсан камина ҳам иқлимнинг исиб боришига айни сабаб деб шу омилни кўрсатиб келганман.

2-гуруҳ. Астрономогик сабаблар. Бу гуруҳ тарафдорлари 16 % ни ташкил этади. Улар иқлим ўзгарувчанлигини Қуёш ёритувчанлиги, Ер орбитаси элементларининг ўзгариши, Ер ўқи ҳолатидаги тебранишлар билан боғловчи гипотезалар деб билишади.

3. Географик ва геофизик сабаблар. А.Л Вегенернинг ʼʼМатериклар сузиб юрадиʼʼ гипотезасини қўллаб-қувватловчи гуруҳ аъзолари. Ҳозирги иқлим исишига материклар ўлчамининг ўзгариши, вулқонлар отилиши омили асосий сабаб деб фикрловчи ғоя тарафдорлари. Бу ғояни қўллаб қувватловчилар анча кам.

Келинг, 1-гуруҳ вакилларининг илмий фаразларига тўхталиб ўтамиз.

CO₂ - Бу кимёвий бирикма шунчалик ʼʼмашҳуркиʼʼ, машҳурлигидан унга уч хил ном беришган. Карбонад ангидрид гази, ис гази ҳамда Карбон диоксиди... Айнан шу бирикманинг атмосфера ҳавосидаги арзимаган улуши - ҳаво ҳароратининг исиш ёки совишига, йил фаслларининг алмашиш қонуниятларининг ʼʼбузулишигаʼʼ олиб келади. Демоқчиманки, шу газ Ер иқлимини Ернинг эволюция тарихи давомида ʼʼназоратʼʼ қилиб келган.

Ҳозирда дунёда атмосферадаги карбонат ангидрид гази(ис гази) таркиби атмосфера улушининг 0,0418% ини ташкил этмоқда. Бу ҳақида БМТнининг атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ташкилоти(ЮНЕП) эксперти 24-сентябр Нью Йорк шаҳрида ўтказилаётган бутун жаҳон иқлим самитетида айтиб ўтди.

Ис гази. Бу газнинг атмосферадаги миқдори XX аср бошидан ўрганиб келинади. 1900 йилларда унинг атмосферадаги таркиби 0,03 % атрофида бўлган.1950 йилда эса 0,031%, 1965 йил эса 0,032%(айнан шу йилдан завод-фабрикалардан атмосферага милионлаб тонна карбонат ангидрид газлари чиқарилиш яъни ʼʼсаноат инқилобийʼʼ даври бошланган) ҳамда унинг қиймати 2018-йил 0,04% дан ошиб кетди.

Узгидрометнинг ʼʼИқлим ўзгаришиʼʼ мавзусидаги блютенларида Ер юзи ётқизиқларидаги моддалар таркибини ўрганиш асосида, охирги минг йилликда атмосферадаги ис гази миқдорининг 0,028-0,03 % атрофида тебраниб турганлигини тасдиқловчи маълумотлар мавжуд. Эътибор беринг, охирги минг йилликда унинг қийматларида деярли ўзгаришни сезмайсиз. Аммо, Ер юзи тарихида ҳозирги атмосфера таркибидаги ис гази миқдори энг баланд қиймат эмас.

Ер юзи эволюция тарихида ис газининг атмосферадаги ҳиссаси 0,02-0,42 % ўртасида тебраниб турган.

Мисол, бундан 5-6 минг йил олдин Голотсен иқлим оптимумида атмосферадаги ис гази миқдори ҳудди ҳозиргидек 0,04 % атрофида бўлган. Ўшанда Ерда ҳозиргига яқин об-ҳаво шароити кузатилган. Ҳаво ҳароратлари юқори кенгликларда 4-5 даражага, ўрта кенгликларда 1-2 даражага(Ўзбекистон ҳам шу кенгликда) юқорилаган. Бу даврда охирги 17 минг йил ичидаги музлик майдонларининг энг кичик қийматга эга бўлиши кузатилган(Ҳатто ҳозирги музлик майдонидан ҳам кичик майдонга эга бўлган). Биотизим тубдан ўзгарган. Кенг баргли, иссиқни севувчи дарахтлари кўп ўрмонларнинг шимолга силжиши максимумга етган. Момант каби айрим ҳайвон турлари қирилиб кетган. Аммо, ўшанда ҳаво ҳарорати ҳозирги кунлардагидек бўлса-да, ёғингарчилик миқдорлари катта масштабли майдонларда ҳозиргидан 100-200 ммга кўпроқ бўлган(Ўзбекистонда ҳам ҳозиргига нисбатан кўп ёмғир ёғган). Айрим кичик масштабли ҳудудлардагина ҳозиргидан 50-100 ммгача кам ёғин ёғган. Бу даврда Ўрта Осиё ҳудудларида ҳаво нисбий намлиги ҳозиргига нисбатан 1,5 баробар кўп бўлган.

9-11 минг йил илгари атмосферадаги ис гази салмоғи аксинча жуда кам миқдорни ташкил этган(0,022%). Айнан шу даврда музликлар майдони максимал жанубга сурилган. Ҳаво ҳарорати ҳозиргидан 2-3 даражага паст бўлган. Табиийки, океан сувлари сатхи ҳам ҳозиргидан анча паст бўлиб, айнан шу даврда Ҳомо сапиэнс(ақлли одам)лар Осиёнинг шимоли-шарқий қисми Камчаткадан Беринг бўғози орқали денгиз кечиб, Америка қитъасининг Аляска ҳудудларига ўтиб олишган. Бу давр совуқсевар игна баргли дарахтларнинг максимум жанубга кенг майдонни эгаллаганлиги билан тавсифланган.

Бундан 125 минг йил олдин кузатилган Рисс-Вюрм оралиғидаги иқлим оптимум даврида сайёрамизнинг ўртача ҳаво ҳарорати ҳозиргидан 1,8 даража, юқори кенгликларда 5-6 даража, ўрта кенгликларда 2-4 даража, тропикларда эса 0,1-0,9 даража юқори бўлган. Субтропик иқлим зоналарида ҳозиргидан кўп ёмғир ёғган.

3,3-4,5 млн йил олдин кузатилган Плиоцен иқлим оптимуми юқорида қайд этилган оптимумларнинг ҳаммасига қараганда баландроқ ҳаво ҳароратига эга бўлган. Энг катта фарқ юқори кенгликларда кузатилган. Шимолий ярим шарда ҳаво ҳарорати нақд 10-13 даражагача юқорилаган. Ўрта кенгликларда бу фарқ 2-7 даражагача, субтропик ва тропик минтақаларда 1,5-2 даражагача иссиқ бўлган. Умуман, бу даврда ўртача ҳаво ҳарорати ҳозиргидан 3,5-4 даража юқори бўлган. Бу даврда ҳам ёғин миқдори юқори кенгликларда ҳозиргидан 150-200 мм кўп ёғган. Ҳаттоки, ҳозирда Африка, Осиё ва Австралиянинг ʼʼжонсиз-бепоёнʼʼ чўлларида саванна каби ландшафтлар тарқалган. Ўша даврда ис гази миқдори атмосферанинг 0,055 % ини ташкил этган.

Атмосферада ис газининг энг юқори улуши 320-345 млн йил олдин Қуйи Карбон даврида қайд этилган экан. Унда ис газининг атмосферадаги улуши ҳозирги қийматдан нақд 10 баробар юқори бўлган(0,42%). Биласизми, бу даврда атмосферада ҳаво шу даражада нам бўлганки, экватор ҳамда қутблар иқлими деярли бир хил бўлиб қолган. Ер қобиғи гўёки ҳақиқий парник билан қоплангандек таасурот қолдирган(Биласиз-а, парник ичи дим, ҳамма қисмида ҳаво ҳарорати бир хил бўлади). Жанубий қутбдаги ҳозирги ўртача 2500-2800 метр қалинликдаги музликлардан асар ҳам қолмаган. Антарктидада кенг баргли дарахтлардан тортиб, динозаврларгача яшаган ҳақиқий биотизмнинг гуркираган даври бўлган.

Юқоридагилардан кўриниб турибдики, атмосферада ис гази миқдорининг кўпайиши Ернинг узоқ ўтмишларида юқори кенгликлардаги ҳаво ҳароратининг кескин кўтарилиши, ҳавода нисбий намликнинг кўпайишига натижада, ёмғирларнинг кўп ёғишига сабаб бўлган экан. Демак, биз ҳам яқин келажакда ёғингарчилик миқдорининг ортиш ҳодисасига дуч келишимиз мумкин эканда.

Биз узоқ ўтмиш сингари атмосферада ис гази миқдорининг кескин ўзгаришлари учун минг балки, миллион йиллар ўтишини кутмадик. Нари борса 50 йил ичида атмосфера таркибидаги ис гази миқдорини 0,031%дан 0,04% га кўтарилиб кетиш ходисасини бошдан ўтказдик. Ер эволюция тарихида айнан шу масалада қисқа муддат ичида бунчалик тез ʼʼсакрабʼʼ кетиш ҳодисаси кузатилмаган бўлса керак. Тўғри, 65 млн йил олдин Ернинг Мексика кўрфазига астроид тушиб, иқлим кескин ўзгаргандир, аммо у исиш жараёни билан эмас, аксинча совиш жараёни билан кечган. Унинг устига бу ўзгаришларга атмосферадаги ис гази миқдори қийматларининг заррача таъсири бўлмаган. Бу ҳодиса катта тур динозаврлар даврига якун ясаган.

Айтганча, глобал иқлим ўзгариши яъни исиш ёки совиш доим қандайдир биотизмни мувозанатдан чиқарган. Қайсидир турлар йўқолиб, қайсиларидир пайдо бўлиб келган. Ҳозир ҳам айнан глобал иқлим ўзгариши туфайли яқин келажакда оқ айиқ, делфинлар, баланд парвоз қилувчи қушларнинг қайсидир тури йўқ бўлиб кетиш арафасида турибди.

ʼʼСаноат инқилобʼʼ даври. 1976-2010 йилгача бўлган давр. Айнан шу давр метеорологик кузатувлар тарихидаги 4 даврдан энг иссиғидир(Биз 2010-йилдан кейинги ундан ҳам иссиқ 5-даврда яшаяпмиз). Бу даврда завод, фабрика, корхоналардан чиқаётган ис гази сингари заҳарли моддалар ҳисобига, ҳаво ҳарорати кескин кўтарилиб кетди. Ҳозирда метеорологияда ҳамма омиллар айнан шу даврдаги иқлимий параметрларга нисбатан солиштирилади.

ʼAtlas Decoloniyaʼʼ компаниясининг ʼʼKarbon-Majors 2017ʼʼ лойиҳасига кўра, дунёда атмосферага чиқарилаётган ис гази миқдорининг 71% улуши ривожланган давлатлардаги 100 та йирик трансмиллий коорпорациялар ҳиссасига тўғри келаркан. 71%... Бу жуда катта улуш, ишонаверинг. Улар ичида биринчи ўринда Хитойнинг йирик кўмир компанияси(дунёда атмосферага чиқарилаётган ис газининг 14,3%ини шу биргина компания чиқаради), иккинчи ўринда Саудия Арабистонининг нефт компанияси ва учи​нчи ўринда Россиянинг Газпроми туради. Аммо улардан чиқаётган атмосферани ифлослантирувчи моддалар миқдорини ʼʼжиловлашʼʼ ёки тартибга келтириш имконсиз. Улар нафақат карбонат ангидрид газлари, балки миллионлаб тонна бошқа метан ҳамда азот оксиди сингари газларни ҳам атмосферага чиқаришмоқда. Кузатувлар шуни кўрсатдики, у газларнинг атмосферадаги улуши худди ис гази улуши сингари параллел равишда кўтарилиб кетаётганлигини юзага келтирди. Айни, шу омиллар Ер эволюция тарихидаги ис гази миқдорининг иқлим ўзгаришига таъсири билан мос равишда солиштириш учун имкон бермаслиги мумкин.

Демак, ривожланган давлатлар томонидан ишлаб чиқилган иқлим ўзгариш моделлар асосида, ис гази концентрацияси ортиши глобал иқлим ўзгаришига, иқлим ўзгариши эса қуйидаги глобал оқибатларга олиб келишини ўрганиб чиқамиз.

XXI асрда кутилаётган исиш суратлари инсон хаёл доирасига сиғмайди. Исиш шимолий ярим шарнинг юқори кенгликларида айниқса кучли сезилади. Иқлим зоналари қутбларга сурилади. Атмосфера ёғинлари миқдори аста-секин кўтарилиб боради, лекин айрим ҳудудларда камайиши мумкин. Ёғин миқдори ортиши мумкин бўлган ҳудудларнинг катта қисмида уларнинг йиллараро тебраниши кучаяди, қурғоқчилик тошқинлар билан алмашиниб туради.

Музликлар чекинишда давом этаверади, Шимолий ярим шарда қор қоплами, доимий музлоқ ерлар ва денгиздаги муз қопламларининг камайиши жадаллашади.

Дунё океан сатхи-эмиссия сценарияларига мувофиқ, XXI аср охирига бориб ҳозиргидан 9-88 смга кўтарилади. Бундай кўтарилиш океан сувларининг исиш ҳисобига кенгайиши, музликлар ва қутблардаги музларнинг шиддат билан эриши натижасидир. Бу сув тошқини хавфини оширади, тўфонлар сони ортади. Қирғоқ бўйи давлатлар сув босишидан кўп жабр кўради.

Салбий таъсирлар: Баҳолашларга мувофиқ, Ер шарининг катта қисмида айниқса, ривожланаётган мамлакатларнинг катта қисми жойлашган тропик ва субтропик зоналарда кўпроқ бўлади. Тропик циклонларда шамолнинг чегара қийматлари ва атмосфера ёғинларининг жадаллиги ортади, табиийки, қурбонлар сони ҳам кўпаяди.

Исиш ва денгиз сатҳининг кўтарилиши экосистемалар маҳсулдорлигининг ўзгаришига олиб келади. Бунда юқорида айтиб ўтганимиздек, айрим ўсимлик ва ҳайвонот турлари йўқолади. Энг катта хавф ўта сезгир экосистемалар, жумладан маржон ороллари, соҳил бўйи ўрмонлар, баланд тоғ экосистемалари, табиий яйловлар ва доимий музлоқ ҳудудлардаги экосистемаларга таҳдид солади. Шуни ҳам алоҳида айтиш лозимки, биринчи навбатда туб халқлар ва маҳаллий турлар азият чекадилар. Чунки улар тўғридан-тўғри яшаш муҳитига асрлар давомида кўникиб қолганлар.

CO₂ концентрациясининг ортиши ўсимликлар учун аслида фойда, айниқса кенг баргли дарахтлар учун. У ўсимликларнинг бирламчи маҳсулдорлигининг кўпайишига таъсир этади, лекин иқлим исиши экосистемалар маҳсулдорлигининг камайишига ҳам олиб келишини унутмаслик лозим. Иссиқдан ёнғинлар, қурғоқчилик, зараркунандалар ва бошқа турдаги қурт-қумурсқалар босқини каби хавфли ҳодисалар туфайли экосистемаларда сезиларли бури​лишлар бўлиши кутилмоқда. Ўрмонлар ҳамда торфларда келиб чиқадиган ёнғинлар шаҳарлар атмосфера ҳавоси ифлосланишининг ортишига олиб келади. Бунинг оқибатида, турли касалликлар ва беморлар ўртасида ўлим хавфи ортади.

Мўтадил иқлимли Ўзбекистон сингари ҳудудларда ҳароратнинг қисман кўтарилиши ҳисобига ҳосилдорлик ортади, лекин анча сезиларли ўзгаришларда эса камая бошлайди. Айниқса, бу минтақада қиш ойларидаги совуқ оқимлар кириб келиш давомийлигининг камайиши натижасида, табиий яйловлардаги эфемероид ўсимликларда вегатацион цикл бузилиши кузатилади. Натижада, табиий яйловлар майдони кескин қисқаради. Бу эса озуқа етишмовчилигини юзага келтириб, чорва моллари сонининг қисқаришига, гўшт нархининг кўтарилишига олиб келади. Чунки яйловлар дунёдаги чорва молларининг 50% ини озуқа билан таъминлайди.

Субтропик ва тропик ҳудудларда ҳароратнинг ҳар қандай ошишида ҳосилдорлик камая боради.

Иқлимнинг исиши ЯИМ ишлаб чиқаришга ҳам таъсир этади. Ҳароратнинг 2-3 даражадан юқори исиши дунё бўйича озиқ-овқат маҳсулотлари нархининг ошишига олиб келади. Камбағал гуруҳ бундан азият чекади.

Иқлимнинг исиши одамлар соғлиғига, айниқса, тропик ва субтропик мамлакатлардаги кам даромадли аҳоли гуруҳларига салбий таъсир этади. Чунки улар жазирама иссиққа, сув тошқинлари ва довулларга, касаллик тарқатувчилар таъсирига кўпроқ учрайди. Малярия, денге иситмаси, вабо каби бошқа юқумли касалликлар туфайли ўлимлар сони ортиши кутилади.

Иқлим исишининг айрим ижобий фойдали томонлари ҳам бор. Масалан, балиқчилик... Ўрта кенгликларда балиқни ўстириш учун қулай бўлган мавсумлар давомийлигининг ортиши, қиш даврида уларда табиий ўлимнинг камайиши ҳисобига ижобий натижалар беради. Ундан ташқари, совуқ даврларга нисбатан иссиқ даврда инсон умри 10% га узайиши мумкин экан.

Ҳозирги ис газининг атмосфера улушидаги миқдори тиббиёт нуқтаи-назардан етарли бўлмай, астма, бронхит, гипертония, ичaмиқ​, ич қотиш, остеохондроз ва бошқа касалликларнинг келиб чиқишига сабаб бўлмоқда. Демак, инсонлар бу каби касал​л​икларга ис газининг ҳавода кўпайиши билан боғлиқ ҳолда келажакда унга камроқ чалинишлари мумкин.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Машҳур блогер Абдурозиқ Дубай аэропортида ҳибсга олинди

Расмий идоралар ҳозирча бу ҳодисага изоҳ бермаган ва иш тафсилотларини ошкор қилмаган.

“UzAuto Motors” янги тўлов шартларини эълон қилди

“UzAuto Motors” 2025 йил 21 июлдан бошлаб мижозларга Chevrolet Onix, Tracker ва Damas моделдаги автомобилларни янги шартларда харид қилиш имконини тақдим этмоқда.

"Олтин тўп" учун номзодлар рейтингги янгиланди

Goal портали талқинига кўра, Усмон Дембеле "Олтин тўп"га асосий даъвогар бўлиб қолмоқда.

"Манчестер Сити"га янги мураббий келди

Коло Туре Пеп Гвардиола мураббийлар штабига қўшилди.

Сенатор блогер Чеченкага чора кўришни сўради

Мазкур ҳолат Болалар омбудсмани томонидан ўрганилиб, ҳуқуқий баҳо бериш мақсадида 14 июль куни ИИВга расмий сўров юборилди.

Наманганлик отахон рекорд жаримани «ишлаб олди»

Наманган вилоятида «Gentra» русумли автотранспорт воситасида 82 маротаба йўл ҳаракатлари қоидаларини бузган отахоннинг машинаси хатланди.

Cobalt нархи Россияда қанча?

Россия иккиламчи бозорида Ўзбекистонда йиғилган Chevrolet Cobalt (ушбу модел Ravon R4 номи остида сотилмоқда) машинасининг ишончлисини топиш мумкин, деди «За Рулём» журналининг автоэксперти Сергей Зиновьев.

Саида Мирзиёевага кенг ваколатлар берилди

Президент Шавкат Мирзиёевнинг янги фармони эълон қилинди.

Россия футболидагилар ўзбек футболининг юксалишини ҳазм қила олишмаяпти

Владимир Пономарёв Аббосбек Файзуллаевнинг Туркияда муваффақият қозонишига шубҳа қилмоқда.

Ямалнинг туғилган куни "бурнидан булоқ" бўлди

Ямал 13 июль куни 18 ёшга тўлди

Маҳмуд Мурадов чехиялик моделнинг қўлини сўради

Ўзбекистонлик собиқ UFC жангчиси иккинчи маротаба уйланиш арафасида.

Кеча Ўзбекистонда энг иссиқ ҳарорат рекорди янгиланди!

Бу хақда Ўзгидромет хабар бермоқда.

Тошкентда андижонлик "доставкачи" йигитни зўрлаган 2 нафар аёл қамалди

31 ёшли С.А. пиццани олиб қўлига доставкачига пул тутқақазади ва уйга таклиф қилади.

Аёлларнинг пенсия ёши яна 6 ойга оширилди

Низом 1 июлдан кучга кирди

Абдуқодир Ҳусановнинг "Манчестер Сити"даги келажаги ойдинлашди

Тармоқда Абдуқодир Ҳусанов Манчестернинг бошқа бир жамоасига ўтиши ҳақида хабарлар тарқалганди.

Айрим мактабларда қизларга юбка кийиш тақиқланди. Ота-оналар норози!

Таълим вазирлиги ота-оналарнинг шикоятларига жавоб берди.

Озарбайжон президенти Украина фуқароларини Россияга таслим бўлмасликка чақирди

“Ҳеч қачон оккупацияга рози бўлманг”, деди Илҳом Алиев.

Трамп БРИКСни огоҳлантирди: “Қўшилсанг — жавобини оласан”

АҚШ президенти Дональд Трамп БРИКС мамлакатларига қўшимча бож солиқлари билан таҳдид қилиб, агар улар АҚШга қарши ягона фронт тузса, бундай бирлашув “тезда тугатилишини” айтди.

Операция пайти бемор танасининг ярми олиб ташланди

Дардингиз, муаммоингиз бўлса, ўксинманг! Кимдир нафас олаётганига хурсанд...

Энди давлат идоралари ходимлари "Атом"дан фойдаланади

"Атом" қонун стандартларига жавоб беради.

Газода болалар очликдан нобуд бўлмоқда

Бугунги кунда Газода минглаб инсонлар, жумладан, болалар ҳам очлик ва етарли озуқа етишмаслиги сабаб оғир аҳволга тушиб қолган.

Исроил ёрдам маркази яқинида 25 нафар очликдан азият чеккан фаластинликни ўлдирди

Медицин манбаларга кўра, шанба куни Исроил ҳарбийлари Жанубий Ғазонинг Рафа шаҳридаги ёрдам маркази яқинида тўпланган очликдан азият чеккан фаластинликлар тўдасига ўт очиши натижасида камида 25 киши ҳалок бўлди, яна 70 нафардан ортиқ инсон жароҳат олди.

Келаётган ҳафтада ҳам жазирама давом этади

Келаётган ҳафтада ҳам жазирама давом этади — «Ўзгидромет» 21–24 июл (душанба–пайшанба) учун эълон қилган об-ҳаво прогнози шуни кўрсатмоқда.

Ас-Сувайдадаги тўқнашувларда ҳалок бўлганлар сони 940 нафарга етди

Бу ҳақда Syria Human Rights Observatory маълумотига таяниб, The Times of Israel нашри орқали "Report" хабар берди.

Аббас Аракчӣ: Эрон ва Исроил ўртасидаги ўт очмаслик режими жуда нозик

Бу ҳақда Эрон ташқи ишлар вазири Аббас Аракчӣ “IRNA” агентлигига берган баёнотида маълум қилди.

Steigan: Трамп Москвага ультиматум қўйди

У Москвадан Украина билан тинчлик келишувини имзолашни талаб қилди.

Трамп Ғазо секторидан 10 нафар гаровдаги шахсни қайтаришга ваъда берди

АҚШ Президенти Дональд Трамп, Ғазо секторидан яна 10 нафар исроиллик гаровдаги шахслар яқин вақт ичида озод қилиниши кутилаётганини маълум қилди.

Трамп АҚШлик медиамагнатнинг судда кўрсатма беришини интиқлик билан кутмоқда

Трамп бу ҳақда Truth Social ижтимоий тармоғида маълум қилди.

Исроил Ғазодаги қочқинлар лагерлари ва уйларга зарба берди: ҳалок бўлганлар орасида аёллар ва болалар бор

Исроил армияси Ғазо секторидаги турли ҳудудларга, жумладан, яшаш уйлари ва қочқинлар жойлашган чатирларга ҳаво ва қуруқликдан зарбалар берди.

АҚШ элчиси Исроил ҳукуматини масиҳий ташкилотларга нисбатан босимда айблади

АҚШнинг Исроилдаги элчиси Майк Хакаби Исроил ҳукуматининг масиҳий ташкилотлар ва уларнинг хорижий ходимларига нисбатан ҳаракатларидан жиддий норозилик билдирди.

«Бу сафаргиси ҳақиқий»: Исроилга янги санкциялар жорий қилинди

Санкциялар таркибига қурол етказиб беришни тўхтатиш, ҳарбий ҳамкорлини якунлаш, суд орқали жавобгарликни кучайтириш, шунингдек, Исроил компанияларга нисбатан иқтосодий чекловлар жорий этиш каби бандлар киради.

Аслида тарбиячига тарбия керак шекилли: Боғчада 2 ёшли бола шафқатсиз калтакланди

Мазкур ҳолат Болалар омбудсмани томонидан ўрганилмоқда.

Мурод Назаров: "Тошкентда дарахтларни кесишни чекламаслик керак"

Қурилиш соҳасида фаолият юритувчи тадбиркор сўзларига кўра, дарахт кесишга қўйилган чекловлар коррупцияни кучайтиради. У мазкур масалага ечим сифатида қурувчи компания зиммасига кесилган дарахтлар ўрнига янгиларини экишни юклаш кераклигини кўрсатди.

Грузияда жиноий гуруҳлар билан алоқада гумонланган 20 киши қўлга олинди

Бу ҳақда маҳаллий ОАВ ИИВ вазири ўринбосари Александр Дарахвелидзега таяниб хабар берди, дея маълум қилади “Report” агентлиги.

Исроил ҳужумида Дамашқда ҳалок бўлганлар сони уч нафарга етди, 30 дан ортиқ киши яраланди

Бу ҳақда Сурия Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълум қилди, деб хабар бермоқда агентлик SANA.

Киевга қурол бериладими?

Трамп ўзини Россия ёки Украина томонида эмас, «инсонпарварлик томонида» эканини билдирди.

Сирдарёда фуқаро Cobalt’ини йўл четидаги бетон тўсиққа урди. Aвтомашина мажақланиб, ёниб кетди

Ижтимоий тармоқларда тарқалган йўл-транспорт ҳодисаси юзасидан расмий муносабат берилди.

2090 йилгача Тошкент ва Остонада жазирама иссиқ сабаб 23 минг киши ҳалок бўлиши мумкин

Жаҳон банкининг сўнгги таҳлилига кўра, Тошкент шаҳрида юқори ҳароратлар инсон соғлиғи учун жиддий хавф туғдирмоқда.

Хоразмда саксовулфурушларни таъқиб қилган экоинспекторлар калтакланди

Айни пайтда инспекторлар Н.Муҳаммадиев ва О.Ҳесеновга нисбатан оғир жисмоний тажовуз содир этилган, улар турли даражадаги тан жароҳатларини олган.

Исроил Сурия армияси бош штабининг Дамашқдаги биносига икки марта зарба берди

ЦАХАЛ баёнотида айтилишича, Исроил Сурия жанубидаги друзларга қарши ҳаракатларни кузатишда давом этмоқда.

Исроил Сурия армияси бош штабининг Дамашқдаги биносига икки марта зарба берди

ЦАХАЛ баёнотида айтилишича, Исроил Сурия жанубидаги друзларга қарши ҳаракатларни кузатишда давом этмоқда.

Кўкдала туманида “газ заправка”даги портлашда 4 киши ҳалок бўлди

Шундан сўнг, 4 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 14:45 да воқеа жойига етиб бориб, ёнғин соат 15:00 да ўраб олинган ва соат 15:35 да тўлиқ ўчирилган.

Гренландиядаги қишлоққа тоғдай келадиган айсберг қулаши мумкин

Қишлоқ яқинида икки улкан муз парчаси бир ҳафтадан бери қимирламай турибди.

Исроил армияси Сурия билан чегарада қўшимча кучларни жойлаштирмоқда

Бу ҳақда Исроил армияси матбуот хизмати маълум қилди.

Аёвсиз дўппосланган, оёғи синган: Хоразмда экология инспекторлари билан ҳақиқий даҳшат содир бўлди

Воқеа ҳақиқий жангари кинолардагидек: ҳуқуқбузарлар инспекторларни дўппослаб, юк машинаси бортига ортишган. Кейин ўзлари билан олиб кетаётган вақтда инспекторлар ҳаракатланаётган юк машинасининг орқа борт қисмидан ўзларини ташлашган.

Трамп Байденга тегишли 500 тонна печеньени ёқиб юборишга буйруқ берди

800 минг долларлик бу печенье 1,5 миллион болани бир ҳафта давомида озиқлантиришга етар эди.

Германияда ҳижоб туфайли мусулмон аёл ўлдирилди

2025 йил 4 июль куни Германиянинг Ганновер шаҳрида 31 ёшли эркак қўшниси бўлган 26 ёшли жазоирлик мусулмон аёл — Рахма Аятга пичоқ билан ҳужум қилди. Олинган оғир жароҳатлар натижасида Рахма воқеа жойида вафот этди.

“Strong Cities" МЧЖ эгаси қамоққа олинди

Аввалроқ “Strong Cities" МЧЖ Тошкентда янги уй қуриб бераман деб 200 нафар фуқаронинг 5 млрд сўм маблағини ўзлаштиргани ҳақида хабар берган эдик.

Дудуқланадиган болаларни қўрқитиш усули билан даволашга уринган аёлга нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Ижтимоий тармоқларда тарқалган, ўзини гўёки дефектолог-психолог деб атаган Д.Ж дудуқланган болаларни сўкиниш ва қўрқитиш усулида даволашга урингани акс этган видеохабар бўйича Болалар омбудсмани 2024 йилнинг якуни ва 2025 йил январ ойида ўрганиш олиб борган ва бу ҳақда жамоатчиликка маълумот берган.

"Sea Breeze" курортининг қурилиши Чорвоқдаги экологик муаммоларга барҳам берадими?

Ўзбекистон Республикаси Экология вазирлиги ва унинг ҳузуридаги Давлат экологик экспертиза маркази, шунингдек, оммавий ахборот воситалари вакиллари учун Озарбайжонга пресс-тур ташкил этилди. Пресс-тур давомида журналистлар “Sea Breeze” компаниясининг Боку шаҳридаги фаолияти билан яқиндан танишдилар ва унинг халқаро экологик стандартларга қай даражада мос келиши ўрганилди.

Тошкентда кибержиноятчилар гуруҳи банк карталаридан 1 млрд сўм ўғирлади

Аниқланишича, фирибгарлар вирус юқтирилган қурилмаларидаги SMS-тасдиқлаш кодларини кузатиб бориш имконини берувчи ёпиқ Telegram гуруҳ яратган.

Диққат! Андижонда ҳоким ўринбосари, статистика ва пенсия жамғармаси бўлимлари раҳбарларининг қилмишлари фош этилди

Бюджетдан ташқари пенсия жамғармасининг Оҳангарон туман бўлими бошлиғи маҳаллий фуқаронинг йўқолган меҳнат дафтарчасини тиклаб, уни ёшга доир пенсияга чиқариб бериш эвазига 1500 АҚШ долларини пора сифатида олган вақтида унинг ноқонуний ҳаракатларига чек қўйилди.

Ғазо секторида ҳалок бўлганлар сони 58 000 нафардан ошиб кетди

Бу ҳақда Ғазодаги Фаластин Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълум қилган.

Исроил армияси Ғазо секторидаги бир неча ҳудудларга зарба берди: 11 фаластинлик ҳалок бўлди, ўнлаб киши яраланди

2025 йил 14 июль куни Исроил армияси Ғазо секторидаги бир нечта ҳудудларга кенг кўламли ҳаво ва артиллерия зарбаларини амалга оширди. Маҳаллий тиббий манбалар ва гувоҳларга кўра, ушбу ҳужумлар натижасида камида 11 фаластинлик ҳалок бўлган, ўнлаб тинч аҳоли жароҳатланган.

Суриянинг Эс-Сувейда вилоятида друз ва бедуин гуруҳлари ўртасида қуролли тўқнашув: 30 киши ҳалок бўлди, 100 нафар яраланган

Маҳаллий манбаларга кўра, тўқнашувлар ҳар икки томон вакилларининг бир-бирларига тегишли автомашиналарни олиб қўйиши ортидан бошланган. Низо тез орада оғир қуроллар қўлланилган шафқатсиз жангларга айланди.

Россия сафида урушган 66 нафар ўзбекистонлик ҳалок бўлди

Украинага қарши урушда Россия армияси сафида жанг қилган 66 нафар Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди. Уларнинг кўпчилиги қамоқдан озодликка чиқиш умиди билан урушда қатнашган. BBC ва «Медиазона» манбаларига кўра, улар асосан «Вагнер» гуруҳи орқали фронтга юборилган.

Японияда 21 июндан буён зилзилалар тўхтамаяпти

Япония жануби-ғарбидаги Токара ороллари атрофида июн охиридан буён 1,9 минг мартадан кўпроқ зилзила қайд этилгани ҳақида мамлакат бош метеорология бошқармаси маълум қилди.

Air India авиаҳалокати: ёқилғи узатилиши ўчирилгани тасдиқланди, 260 киши ҳалок бўлган

Ҳиндистонда Air India’нинг AI171 рейси билан боғлиқ авиаҳалокатни текшириш доирасида тажовузкор воқеалар аниқланди.

Бугундан 2025/2026 ўқув йили учун тест синовлари бошланди

Олий ва касбий таълим муассасаларига кириш бўйича 2025/2026 ўқув йили учун тест синовлари бошланди.

Россия: жазирама об-ҳаво туфайли Ставрополь ўлкасида электр энергияси навбатма-навбат ўчирилмоқда

У ерда ҳаво ҳарорати +42°C даражагача кўтарилган.