Ipak Yo’li Mobile'да Visa Direct орқали комиссиясиз тўловларни амалга ошириш мумкин

Ipak Yo’li Mobile'да Visa Direct орқали комиссиясиз тўловларни амалга ошириш мумкин

Банк хизматлари фойдаланувчиларида бошқа мамлакатлардаги дўстлари ёки яқинларига ўтказмалар юбориш зарурати тез-тез пайдо бўлиб туради. Олдин бунинг учун банк офисларининг бегим кунлари ва иш вақтида Банк филиалларидан бирига бориш ҳамда пул ўтказмасини юбориш учун навбатларда туриш керак эди.

«Ипак Йўли» банки Visa Direct сервиси – Ipak Yo’li Mobile мобил иловаси орқали VISA халқаро карталаридан реал вақтда тўловларни амалга ошириш тизими ишга туширилганини маълум қилади.

Visa Direct хизмати ёрдамида банк мижозлари – Ipak Yo’li Mobile мобил иловаси фойдаланувчилари VISA карталаридан куннинг исталган вақтида ва ҳар куни пул ўтказмаларини амалга ошириши мумкин.

Қариндошларингизга ёки дўстингизга пул юбориш истагида бўлишингиздан қатъий назар, бутун дунё миқёсидаги тўлов тармоғи - Visa Direct ёрдамида пулларни тез, осон ва хавфсиз ўтказиш имкониятига эгасиз.

Шунингдек, янги хизмат ишга туширилиши муносабати билан «Visa Direct комиссиясиз ўтказмалари» акциясига старт берилди, у 2021 йил 1 сентябргача амал қилади. Бу вақт оралиғида "Ипак Йўли" банки Visa Direct орқали ўтказмалар учун комиссия олмайди.

Ipak Yo’li Mobile иловасидан фойдаланинг ва исталган пайтда сиз Visa Direct’дан тезкор комиссиясиз тўловларни амалга ошириш имконига эга бўласиз!

Ipak Yo'li Mobile’ни қуйидаги ҳавола орқали юклаб олиш мумкин: http://onelink.to/d37evh

Батафсил: https://ipakyulibank.uz/physical/


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!