Индонезияда намойишчилар жиноий кодексга киритилган ўзгартиришларга қарши чиқишди

Индонезияда намойишчилар жиноий кодексга киритилган ўзгартиришларга қарши чиқишди

Намойишчилар Индонезия парламенти биноси олдида тўпланиб, никоҳдан ташқари жинсий алоқани тақиқловчи жиноий кодексга киритилган ўзгартиришларга қарши чиқишди, деб хабар бермоқда Reuters.

Депутатлар томонидан қабул қилинган ўзгартиришларга кўра, никоҳдан ташқари жинсий алоқа бир йилгача озодликдан маҳрум қилиш, бирга яшаш эса олти ойгача қамоқ билан жазоланади. Ушбу чора Индонезия фуқароларига ҳам, мамлакатда бўлган чет элликларга ҳам тегишли. Юқоридаги моддалар бўйича айблов фақат гумон қилинувчиларнинг турмуш ўртоқлари, ота-оналари ёки фарзандларининг кўрсатмалари асосида қўйилиши мумкин.

Тузатишлар амалдаги президентни, давлат институтларини ва миллий мафкурани ҳақорат қилиш, шунингдек, расмийларни олдиндан огоҳлантирмасдан норозилик намойишлари ўтказишни ҳам тақиқлайди.

AP'нинг хабар беришича, Индонезия қонунларига кўра, парламент қабул қилган тузатишлар президент томонидан маъқуллангандан кейингина кучга киради. Шу билан бирга, тузатишлар 30 кундан кейин давлат раҳбарининг розилигисиз, агар у ўзгартиришларни бекор қилиш тўғрисида қарор чиқармаса, автоматик равишда кучга киради.

Бош прокурор ўринбосари Эдвард Хиариеянинг сўзларига кўра, президент Жоко Видодо тузатишларни маъқуллаши кутилмоқда. Шу билан бирга, ўзгаришлар босқичма-босқич, уч йил ичида кучга киради, дейди у.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!