Ҳафта охирига бориб Ўзбекистон ҳудудида ҳаво салқинлашади

Ҳафта охирига бориб Ўзбекистон ҳудудида ҳаво салқинлашади

Гидрометеорология хизмати марказидан маълум қилинишича, ҳафта охирига бориб республикамизда ҳаво бироз салқинлашади.

"Ўзбекистон ҳудудига ҳафта давомида қуруқ ва иссиқ ҳаво оқими кириб келиши кутилмоқда. Ҳаво ҳарорати кечаси 22-27, кундузи 36-41, жанубий ва чўл ҳудудларида 43 даражагача кўтарилади",  деб хабар қилади "Ўзгидромет".

2 август куни шимолий ҳудудлар, 3 ва 4 август кунлари бутун республикага Поволжья ҳудудидан нам ва салқин ҳаво оқимининг кириб келиш натижасида бироз муддат давомида ҳаво ҳарорати пасаяди. 

Республика бўйлаб ҳарорат кундузи 30-35, қолган ҳудудларда – 34-39 даражани ташкил қилади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!