Ҳабибнинг ҳолати ҳақида хабар берилди

Ҳабибнинг ҳолати ҳақида хабар берилди

Сингапурдаги One Championship турнирига етиб борган енгил вазнда собиқ UFC чемпиони Ҳабиб Нурмагомедовнинг коронавирусга топширган ПЦР-тести ижобий натижа берган эди.

Доғистонлик жангчида ковид аниқланган ва у махсус меҳмонхонага жойлаштирилиб, карантинга олинганди. Ҳабиб Сингапурга Сайгид Изагахмаевнинг секунданти сифатида борганди. Бу ҳақида турнир трансляцияси давомида Осиё промоушени матбуот хизмати хабар ҳам берди.

Хабарда айтилишича, Нурмагомедовнинг карантин муддати икки ҳафтага чўзилиши ҳам мумкин. Агар шундай бўлган тақдирда у 28 январь куни Майами шаҳрида ўтказиладиган ўзининг Eagle FC 44 турнирида қатнаша олмаслиги ҳам мумкин.

Сайгид Изагахмаев кечаги жангда Ҳабиб Нурмагомедовсиз ҳам америкалик рақиби Жеймс Накашимани иккинчи раундда бўғиш усули билан мағлубиятга учратди.

"Ҳабибда касалликнинг енгил формаси ўтмоқда. Тана ҳарорати кўтарилмаган. Агар унинг кейинги тест натижаларида касаллик аломатлари аниқланмаса, карантиндан белгиланган муддатдан олдинроқ ҳам чиқиши мумкин", — дейилади Нурмагомедовнинг жамоаси берган маълумотда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!