Грецияда пляж устига қоя кўчиб тушди

Грецияда пляж устига қоя кўчиб тушди

Грециянинг Закинф оролидаги Навайо пляжи устига қоя кўчиб тушиши оқибатида етти киши жароҳатланди. Бу ҳақда Ekathimerini хабар қилмоқда.Қайд этилишича, Навайо пляжи Иония оролларидаги диққатга сазовор маскандир. У тик қоялар билан ўралган бўлиб, бу ерга фақат қайиқда келиш мумкин.Видеолавҳада қоянинг кўчиб тушиши ва пляжда дам олаётганларнинг жон ҳолатда ҳар тарафга қочиши акс этган. Бир нечта қайиқ ағдарилиб кетган.
Таъкидланишича, ҳодиса оқибатида одамлар жиддий жароҳатланмаган. Уларнинг аксариятига ўша ернинг ўзида ёрдам кўрсатилган. Фақатгина чехиялик сайёҳ касалхонага ётқизилган.

Manba: kun.uz

 

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар


Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади, ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!