ГМО-картошка яратган шахс энди унинг одамлар саломатлигига таъсиридан хавотирда

A A A
ГМО-картошка яратган шахс энди унинг одамлар саломатлигига таъсиридан хавотирда

Кайус Роммэнс 2000 йилдан 2013 йилгача “Simplot Plant Sciences” заводида тадқиқотлар бўйича директор давозимида фаолият юритган ва гени ўзгартирилган картошка яратиш бўйича лойиҳага бошчилик қилган. Бироқ вақт ўтгач, Роммэнсда ўз иши борасида жиддий шубҳа пайдо бўлди ва у АҚШнинг 4000 та супермаркетида сотилаётган ГМО-картошкани истеъмол қилиш одамлар соғлиғига жиддий зарар етказишидан хавотир ола бошлади.

"NewsStreet" Кайус Роммэнс билан унинг ГМО-картошка ишлаб чиқариш борасидаги фаолияти ва у билан боғлиқ хавотирлари ҳақида суҳбатлашди.

"NewsStreet": Марҳамат қилиб ГМО-картошкалар ишлаб чиқариш борасидаги иш фаолиятингиз ва “Simplot”даги лавозимингиз ҳақида маълумот берсангиз.

Кайус Роммэнс: Мен “Simplot”да мустақил биотехнологик иш олиб бориш мақсадида, “Monsanto”даги раҳбарлик лавозимимдан воз кечдим. 12 йил давомида ишлаб, генетик модификация қилинган картошка навини яратдим. Фикримча, бундай картошка чидамлироқ бўлиб, ундан оддий картошкага нисбатан бўёқсиз ва канцерогенлари кам бўлган фри картошкаларини ишлаб чиқаришда фойдаланиш мумкин эди.

NS: Китобингизда ёзилишича, “Simplot” ГМО-картошкаларининг асосий генетик муҳандислиги RNAi деб номланувчи генларни сустлаштиришдан иборат. Бунинг натижасида келиб чиқувчи салбий оқибатлардан бирини айтиб ўтсангиз.

К.Р.: Фаолиятини тўхтатиш генлар учун ғайритабиий хусусият эмас. Сустлаштирилган генга ўхшаш тузилишга эга исталган ген ҳам сустлаштирилиши мумкин. Ҳатто ГМО картошкалар ичида содир бўлувчи “генлар сукунати”нинг ушбу картошкани истеъмол қилган ҳайвонлар генига ҳам таъсир кўрсатиш эҳтимоли бор. Ариларнинг ГМО-картошкалар истеъмол қилмаслиги мени кўпроқ хавотирга солмоқда. Бироқ улар шундай картошкалар чангларидан ўз личинкаларини озиқлантиришда фойдаланиши мумкин. Мавзуга оид адабиётлардаги маълумотларни таҳлил қилиб айтишим мумкинки, менимча, чангчиларда ҳам бу “сустлаштирувчилар” фаол ҳолда бўлади.

NS: Гапингизга қараганда, РРО (полифенолоксидаза – картошканинг қорайишига жавоб берувчи ген) ГМО-картошкада тўпланувчи заҳарли моддаларнинг кўпайишига сабаб бўлади. Нима учун бундай заҳарли моддалар ишлаб чиқарилади ва улар инсон соғлиғига қандай таъсир кўрсатиши мумкин?

К.Р.: Собиқ ҳамкасбларимнинг кўрсатишича, РРО сустлаштирилиши альфа-аминоадипат миқдорини тахминан олти баробар оширади. Альфа-аминоадипат нейротоксин бўлиб, шунингдек, у турли касалликлар билан боғлиқ гликоксидациянинг яхшиланган маҳсулотини ишлаб чиқариш учун қанд билан таъсирга киришиши мумкин. (Аниқланишича, “Monsanto GM”да ишлаб чиқарилган маккажўхорининг LY038 турида альфа-аминоадипат концентрацияси юқори даражада бўлиб, уни 2009 йилда Европада тасдиқлаш учун тақдим этилган талабнома тегишли органлар томонидан хавфсизлик масалалари кўтарилганидан сўнг бекор қилинди).

NS: ГМ-картошкасидаги муаммолар бошқа ГМ-ўсимликларда учраши мумкин бўлган муаммоларга ўхшаш бўлади, деб ўйлайсизми?

К.Р.: Фикримча, генетик муҳандислар тахминларга асосланган ва чеклангандир. Эҳтимол, улар ўз ижодларини танқидий баҳолай олмайдилар. Худди шу каби, собиқ ҳамкасбларимнинг кўрсатишича, шикастланган ва лат еган картошка тўқималарида юқори даражада тирамин ва бошқа заҳарли моддалар тўпланиши мумкин. Картошканинг бундай зарарланган қисми одатда кесиб ташланади, бироқ уларнинг кўпи яширин кўринишда бўлгани учун олиб ташланмайди. Зарарли моддалардан яна бири чаконин-малониндир. Бу бирикма ҳақида маълумотлар кам, бироқ собиқ ҳамкасбларимнинг кўрсатишича, РРО блокланган вақтда унинг миқдори 200 фоизга ортади. Бу, албатта, текширилиши лозим.

NS: Бир китобингизда ёзганингиздек, ГМ-картошкаларда кўкаришнинг олди олмайди, балки у шунчаки яширилади, холос. Шу ҳақда тўхталиб ўтсангиз.

К.Р.: РРО блокировка қилиниши кўкаришлар қорайишининг олдини олади. Ушбу аломатларни яшириш хусусияти шу даражада юқорики, биз картошка кўкариши муаммосидан халос бўлдик, деб ўйлаган эдик. ГМ-картошкалар ҳам кўкариши мумкинлигини англаб етишим учун кўп вақт кетди – улар шунчаки кўринмас тус олган эди. Бошқача қилиб айтганда, ушбу кўринмас кўкаришлар ҳамон пантоген ва сув кириш нуқтаси бўлиб хизмат қилади. Бу эса уни сақлаш борасидаги икки муҳим муаммолардан саналади.

NS: “Simplot” картошка кўкаришининг олдини олиш чораси ҳақида берган баёнотига қўшимча қилишича, табиий картошка “кеч пайдо бўлган пантоген доғ”га қарши ҳимоя вазифасини ўтайди. Сизнинг бу фикрга муносабатингиз қандай?

К.Р.: ГМ-картошкада ҳақиқатан ҳам чидамли ген бўлиб, у фитофтороздан ҳимоя қилади. Муаммо шундаки, бу ҳимоя қанча давом этишини ҳеч ким билмайди. Селекциячилар бир неча генларни синовдан ўтказдилар ва бу генлар деярли доим тез ривожланувчи генларга қарши чиққан.

Яна бир муаммо шундан иборатки, чириш доғлари одатда бошқа пантогенлар орқали содир бўлади. Дунёнинг нам ўлкаларида ўнлаб бошқа пантогенлар мавжуд бўлиб, чириш даражаси юқори ҳисобланади. Шундай қилиб, масалан, Бангладешда ягона қаршилик генига эга ГМ-картошка, бу – бир тропик касалликка қарши эмлаш дегани, сўнгра у кўплаб касалликлар мавжуд бўлган бошқа тропикларга юборилади.

Сўнг аспарагин даражасини камайтириш фритюрдаги акриламид миқдорини камайтиради, бироқ бу даража оддий картошкада ҳам жуда паст кўрсаткичда бўлади. “Simplot”нинг таъкидлашича, акриламид миқдорининг камайтирилиши канцерогенлик даражасини пасайтиради. Аммо мен оддий картошка канцероген эканлигини кўрсатувчи бирор ишончли изланишни кўрмадим.

NS: Китобингизнинг номи – "Пандора картошкаси" (“Pandora's Potatoes”). Унга бундай ном танлашга нима туртки бўлди?

К.Р.: “Simplot”дан кетганидан сўнг беш йил давомида шуни тушуниб етдимки, модификацияларим кутилмаган салбий оқибатларга олиб келиши мумкинлигини эътиборга оладиган даражада талабчан бўлмадим. Кейин мен аввалги ишим билан боғлиқ адабиётларни ўрганиб чиқдим ва илгари илғамаган муаммоларни англадим. Менинг ГМ-картошкаларимда худди Пандора қутиси каби “яширин” муаммолар бор эди, .

NS: Нима деб ўйлайсиз, ушбу ГМ-картошкаларни нима қилиш лозим?

К.Р.: Менимча, қисқа муддатларда истеъмол бозорига кирадиган ГМ-картошкалар яширин кўкариш ва инфекцияларга қарши текширилиши, шунингдек, ундаги альфа-аминодипат ва тирамин каби токсинлар даражаси аниқланиши лозим.

Manba: turon24. uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Миллионер! Ҳусанов “Сити”да жами қанча маош олади?

Франциянинг L’Équipe спорт нашри Англия Премьер-лигасидаги энг юқори маош олувчи 5 нафар футболчидан иборат рейтингни эълон қилди.

Европа Украинадан воз кечиб, Россия билан ҳамкорлик қилишга ҳаракат қилмоқда

Бу ҳақда Германиянинг Berliner Zeitung газетаси хабар берди

Эрон: "Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси тажовузкор АҚШнинг USS Abraham Lincoln авиаташувчи кемасига зарба берди"

Бу ҳақда Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси матбуот хизмати маълум қилди.

Трампнинг босими остида қолган Саудия Арабистони шаҳзодаси Путин билан суҳбатлашди

Бу ҳақда Россия ОАВлари Кремль матбуот хизматига таяниб хабар бермоқда.

АҚШ ва Исроил Эронга гуманитар ёрдам олиб кетаётган самолётни уриб туширди

Бу ҳақда Эрон фуқаролик авиацияси ташкилоти баёнот берди.

Ҳормуз бўғозида Америка қирувчи самолёти уриб туширилди

Бу ҳақда ISNA агентлиги Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпусига таяниб хабар берди.

Пеп Гвардиола Европанинг гранд терма жамоасини қабул қилиб олиши мумкин

Италия терма жамоаси навбатдаги бор Жаҳон чемпионатидан қуруқ қолганидан сўнг янги мураббий тайинлашга тайёргарлик кўрмоқда.

Миср кемаси Россиянинг "Арктик Метагаз" газ ташувчисини тортиб олаётгани хабар қилинди

Ливия Фавқулодда вазиятлар қўмитаси маълумотига кўра, кема ҳозирда қирғоқдан 62 мил узоқликда жойлашган.

Миршаймернинг кескин баёноти: «Трамп ва Нетаньяху Нюрнбергда осилган бўлар эди»

Агар Нюрнберг суд жараёнлари бугун ўтказилганида, АҚШ президенти Дональд Трамп ва Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяху қатл этилган бўлар эди.

“Душманинг хато қилаётганида, унга асло халақит берма”

The Economist Хитой Вашингтоннинг Яқин Шарқдаги ҳаракатларини шунчаки четдан кузатаётганини ёзган

Эронда бир баққол дўкони ойнасида шундай ёзув илган:

«Бу хаёлий маҳсулот эмас. Агар эҳтиёжинг бўлса, ол — урушдан кейин тўлайсан.»

Қадр кечаси қайси кунга тўғри келади?

Рамазон ойининг охирги 10 кунлиги бошланди.

Эронда 19 ёшли спортчи дорга осиб қатл этилди

19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.

Эрлинг Холанд ўзига янги жамоа танлади

Бу ҳақда Football365 портали журналистлари хабар бермоқда.

Эрон мусулмон давлатларига чақириқ билан чиқди

Эрон Олий Миллий Хавфсизлик Кенгаши котиби Али Ларижоний АҚШ ва Исроил ҳужуми бошланганидан бери ҳеч бир мусулмон давлати Эронга ёрдам бермаганини айтди.

Эрондан Исроилга ракеталар тўлқини отилди

Бу ҳақда Исроил армияси матбуот котиби маълум қилди.

Буюк Британияда 14 миллион долларлик лотерея ютиб олган шахс ютуқларини қўлга кирита олмади

Бу ҳақда ўйинни ўтказган миллий лотерея оператори Allwyn хабар берди.

Трамп Эрон томонидан уриб туширилган самолёт ҳақида фикр билдирди

Бу ҳақда NBC News нашри хабар бермоқда.

Эрон томонидан уриб туширилган АҚШ F-15 самолётининг экипаж аъзоларидан бири қутқариб олинди

Бу ҳақда CBS News америкалик расмийларга таяниб хабар берди.

Эрон Тель-Авивга ҳужумларни кучайтириш билан таҳдид қилмоқда

Бу ҳақда Эрон Қуролли Кучлари Бош штаби баёнотида айтилган.

Бушеҳр АЭСга яна зарба берилди

Бу можаро бошланганидан буён тўртинчиси

Қосим Сулаймоний қариндошлари АҚШда қўлга олинди

АҚШда 2020 йилда ҳалок бўлган генерал Қосим Сулаймонийнинг қариндошлари — жияни ва унинг қизи ҳибсга олингани хабар қилинди.

АҚШ Эрон билан урушда 13 ҳарбий хизматчидан айрилган, 365 нафари эса яраланган

Пентагон маълумотига кўра, Эронга қарши ҳарбий ҳаракатларда энг кўп талафотни қуруқлик қўшинлари берган.

Германиядаги қонун ўзгариши Украинача сафарбарликка олиб келиши мумкин

Германияда ҳарбий хизматга оид қонунга киритилган ўзгаришлар жамиятда баҳс-мунозараларга сабаб бўлмоқда.

Дональд Трамп Эронга 48 соат берди: “шундан сўнг дўзахни очамиз”

АҚШ президенти Дональд Трамп Эронга Яқин Шарқ келишуви бўйича АҚШ шартларини қабул қилиш учун 48 соат муддат берганини маълум қилди.

Венада Россияга қарши санкцияларга қарши митинг ўтди

Намойишда бир неча юз киши иштирок этган.

Дональд Трамп Эрон операцияси туфайли қийин вазиятга тушди

Истеъфодаги америкалик дипломат Жим Жатраснинг фикрича, АҚШ президенти Дональд Трамп Эронга қарши операция сабаб мураккаб сиёсий вазиятда қолган.

Германияда ниқобли шахс поезд йўловчиларига ҳужум қилди

Йўловчилардан бири ҳужумчини ҳожатхонага қамаб қўйишга муваффақ бўлган. Полиция жиноятчини Бонн/Зигбург вокзалида қўлга олди.

Россияда йўловчи поездининг еттита вагони релсдан чиқиб кетди

Челябинск вилояти губернатори Алексей Текслернинг аниқлик киритишича, икки йўловчи оғир тан жароҳати олган, яна 20 киши ҳам енгил жароҳатланган.

"Абадият белгилар: Рамзларда туркий олам” ҳужжатли фильми эълон қилинди (ВИДЕО)

Фильм Туркий маданият ва мерос жамғармаси томонидан ишлаб чиқарилган бўлиб, энди TurkDiscovery YouTube платформасида томоша қилиш учун тақдим этилди.

Тошкентда зилзила содир бўлди

Тожикистонда 10 км чуқурликда 5.5 магнитудали зилзила қайд этилди.

Марокаш гиёҳванд моддалар картелига тегишли ер ости туннели Испанияда топилди

Операцияда 250 га яқин полиция ходими иштирок этди. Натижада 27 киши ҳибсга олинди, 17 тоннадан ортиқ гашиш ва 88 килограмм кокаин мусодара қилинди.

Дональд Трамп Эронга янги таҳдид юборди: “Келишувга эришмасангиз, ҳеч нарса қолмайди”

Бу таҳдид Трампнинг Truth Social аккаунтида эълон қилинди.

Дональд Трамп ижтимоий дастурларни қисқартириш орқали ҳарбий харажатларни йирик миқдорда оширишга тайёргарлик кўрмоқда — Bloomberg

Агентликнинг хабар беришича, АҚШнинг 2027 йилги бюджетида асосий эътибор мудофаа соҳасини кенг кўламда кучайтиришга қаратилади.

АҚШ ва Исроил ҳаво ҳужуми Теҳрон яқинидаги Караж шаҳрида қурилаётган B1 кўпригини қисман вайрон қилди

Кўприк минтақани Эрон пойтахти билан боғлайдиган йирик автомагистралнинг бир қисми бўлиши режалаштирилган эди.

Хитойда янги хавфли вирус тарқалмоқда

Хитойда илк бор ўта хавфли SAT1 туридаги вирус штамми аниқланди — касаллик Россиянинг чегара ҳудудларида тарқалмоқда.

Эрон қатъий огоҳлантирди: АҚШ ва Исроил таслим бўлмас экан, уруш тўхтамайди

Эрон расмийлари АҚШ ва Исроил ҳали таслим бўлмагани ҳолда, Теҳронда олиб борилаётган ҳарбий кампания тўхтамаслигини эълон қилди.

Украина террорни экспорт қила бошлади...

Яқинда Ҳиндистонда олти украиналик ва битта америкалик ҳибсга олинган эди.

Теҳронда вайронагарчилик: 46 мингдан ортиқ бинога зарар етди

АҚШ ва Исроилнинг 28 февралдан 2 апрелгача бўлган ҳаво ҳужумлари натижасида Теҳронда 46 437 та турар-жой ва тижорат бинолари зарар кўрди.

Дональд Трамп ва НАТО ўртасида зиддият: республикачилар қарши чиқмоқда

АҚШдаги республикачи сиёсатчилар Дональд Трампнинг мамлакатни НАТОдан чиқариш эҳтимолига қарши чиқмоқда.