Германиялик депутат Дуровнинг Францияда ҳибсга олинишининг асл сабабини мухолифатга қарши кураш деб ҳисобламоқда

Германиялик депутат Дуровнинг Францияда ҳибсга олинишининг асл сабабини мухолифатга қарши кураш деб ҳисобламоқда

Телеграм мессенжери асосчиси Павел Дуровнинг Францияда ҳибсга олинишининг асл сабаби мухолифатга қарши курашдадир. Бу ҳақда Германия парламентининг "Германия учун муқобил" партияси депутати Штеффен Котре маълум қилди.

Депутат Дуровга қўйилган расмий айбловлар нима эканлигини билмаслигини, лекин одатда бундай ҳолларда тегишли чоралар кўриш учун баҳона қидирилишини таъкидлади.

"Германиянинг етакчи оммавий ахборот воситаларида Телеграм экстремистлар ва фитна назариётчилари деб аталадиган платформа эканлигини айтиш ҳайратланарли даражада кенг тарқалган. Шу билан бирга Телеграм ўз фойдаланувчилари ва мухолифатчиларни ҳимоя қилади. Бу Павел Дуров устидан суд жараёнининг ҳақиқий сабаби бўлади. Тегишли мухолифатга қарши чора кўрмоқчилар", - дея таъкидлади спикер.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!