Германиядаги фестивалда 300 га яқин одам заҳарланди

Германиядаги фестивалда 300 га яқин одам заҳарланди

Штутгарт баҳор фестивалидан кейин заҳарланиш белгилари билан 300 га яқин одам шифокорларга мурожаат қилган.

Штутгартдаги фестиваль меҳмонлари озиқ-овқат дўконларига ташриф буюрганларидан кейин қусиш, диарея ва кўнгил айнишдан шикоят қилмоқда. Бу ҳақда Stuttgarter Zeitung нашри хабар берди.

Маҳаллий соғлиқни сақлаш бошқармаси мутахассислари аллақачон фестиваль ўтказилган жойга етиб борган ва зудлик билан меҳмонларнинг соғлиғи ёмонлашиши сабабларини изламоқда. Меҳмонлар нима билан заҳарланган бўлиши мумкинлиги ҳақида аниқ шубҳалар йўқ. Жойда техник ва гигиеник камчиликлар аниқланмади. Бўлим ходимлари озиқ-овқат намуналарини олишди, улар ҳали баҳоланмаган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!