Германияда автобуснинг ағдарилиши оқибатида беш киши ҳалок бўлди

Германияда автобуснинг ағдарилиши оқибатида беш киши ҳалок бўлди

Германия шарқидаги Лейпциг яқинидаги автобанда узоқ масофага кетаётган автобуснинг ағдарилиши оқибатида камида беш киши ҳалок бўлди, бир неча киши жароҳатланди, деб хабар беради BBC.

Маълум бўлишича, автобус оператори Flixbus компанияси бўлган. Жамоат транспорти А9 трассасида кескин ўнгга бурилиб, ён томонига ағдарилиб кетган.

Тасдиқланмаган маълумотларга кўра, автобус Берлиндан Нюрнбергга кетаётган бўлиб, якуний манзил Цюрих бўлган.

Саксония штати расмийлари қурбонларнинг яқинларига ҳамдардлик билдирди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!