Германия Б дивизионига тушиб кетди, Дания эса А дивизионига чиқди

Германия Б дивизионига тушиб кетди, Дания эса А дивизионига чиқди

Миллатлар Лигасининг навбатдаги туридаги Нидерландия терма жамоаси ўз майдонида Францияни 2:0 ҳисобида мағлуб этди.

Натижада А дивизионида мазкур жамоалар билан кураш олиб бораётган Германия терма жамоаси Б дивизионига тушиб кетди. Боиси Германия термаси ҳисобида 1 очко бор ва улар Нидерландия ва Францияни қувиб ўта олмайди.

19 ноябрь санасидан ўрин олган Германия—Нидерландия учрашуви амалда расмиятчилик учун ўтказиладиган бўлди.

Дания термаси эса Уэльсни мағлуб этиб, Б4 гуруҳидан А дивизионига йўл олди.

Manba: daryo.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!