Элдор Шомуродов учун имконият!

Элдор Шомуродов учун имконият!

"Рома" бош мураббийи Иван Юрич тиғиз тақвим туфайли Европа лигаси асосий босқичининг 2-тури доирасида "Эльфсборг"га қарши ўйинда ротация қилади, деб хабар беради RomaPress Corriere dello Sport нашрига таяниб.

Қуйидаги асосий футболчилар дам олишади: Пауло Дибала, Жанлука Манчини ва Лоренцо Пеллегрини. Улар ҳали 100% тайёр эмас.

Бундан ташқари, нашр Артем Довбик захирада қолдирилиши мумкинлигини таъкидламоқда. Украиналик футболчининг ўрнига Элдор Шомуродов асосий таркибда майдонга тушиш эҳтимоли катта.

"Эльфсборг" - "Рома" учрашуви 3 октябрь куни бўлиб ўтади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!