ГАГАРИН ПАРВОЗИ ҚУРЪОНДА ЗИКР ЭТИЛГАНМИДИ?

A A A
ГАГАРИН ПАРВОЗИ ҚУРЪОНДА ЗИКР ЭТИЛГАНМИДИ?

Юрий Гагарин (1934-1968 йй.) коионотга илк бор парвоз қилиб, инсоният тарихида мисли кўрилмаган қаҳрамонликка қўл урди. Гагариннинг бу қадами мислсиз кашфиётлар учун йўл очиб берди.

У 1961 йил 12 апрель куни Москва вақти билан соат 09:07 да “Восток” космик кемасида “Бойқўнғир” аэродромидан фазога парвоз қилади. 1 соату 48 дақиқа давомида Ер орбитасини айланиб чиқади. Бу инсоният тарихидаги буюк ғалаба эди. 

“Сеҳрланиб қолгандекман!”

Юрий Гагарин парвоз пайтидаги ҳиссиётларини борт магнитофонига ёзиб қолдиради. Мана айнан ўша лаҳзаларда Гагариннинг тилидан янграган сўзлар:
“...Мен Ер устидаги булутларни кўряпман. Улар жуда кичкина, паға-паға. Ана уларнинг соялари! Бу чиндан гўзаллик. Бениҳоя гўзал! Диққат! Уфқни кўряпман. Мана Ер. О, нақадар ажойиб! Ана, Ернинг юза қисмини эгаллаган камалакнинг бир учи Ерга томон инган. Буни таърифлаб беролмайман. Жуда ҳам гўзал. Мен худди туш кўраётганга ўхшайман. Кўзларимга ишонолмайман. Худди сеҳрланиб қолгандекман!” Кейинчалик унинг бу ҳайратомуз хитобларини жуда кўп Ғарб газеталари кўчириб босишди. 

“Биз осмон эшикларини очсак...”

Маълумки, инсоният минг йиллардан бери кўкка парвоз қилиб, чексиз коинот сирларини кашф этишга интилиб келади. Ана шу орзулар замирида турли афсона ва ривоятлар, мифлар, ривоятлар шаклланган. Гагарин бу афсонани ҳақиқатга айлантирди. 
Дарҳақиқат, бундан бир неча аср илгари инсоннинг коинотни забт этиши шунчалик ушалмас орзу эди, холос. Аммо Яратганнинг буюк мўъжизаси бўлган Қуръони каримда коинот билан боғлиқ жуда кўп оятлар нозил қилинган, аммо уларнинг сир-синоати ҳали бани-башарга маълум эмасди. 

Жумладан, Қуръони каримнинг “Ҳижр” сураси 14-15-оятлари замиридаги мазмун-моҳият ҳам:
“Ва биз уларга осмондан бир эшик очсак, улар (у ердан) кўтарилишда давом этсалар ҳам “бизнинг кўзларимиз боғланди, (яъни ҳайратда қолдик) биз балки сеҳрланган қавмдирмиз”, дейишади”.  
                           
“Илгари Аллоҳга ишонган эдилар”

Яқинда Бирлашган Араб Амирликларида яшовчи олим ва журналист, профессор Аднан Шариф бир мақола ёзди. Унда Қуръони каримдаги ушбу оят ва Гагариннинг парвозидаги ҳолат бир-бирига қиёсланган. Аднан Шарифнинг ёзишича, ХХ асрнинг энг буюк кашфиётларидан бири – Гагариннинг парвози ва унинг коинотдаги ҳиссий ҳолати айнан ушбу оятларда 14 аср илгари ўз аксини топган эди. 
Профессорнинг ёзишича, “Ҳижр” сурасида “улар Аллоҳга ишонмаслар, ҳолбуки илгари ишонар эдилар” мазмунидаги оят ҳам келган. Гагарин мансуб бўлган жамиятда атеистик мафкура ҳукмронлик қилгани, Совет тузуми қарор топмасидан илгари унинг ҳудудидаги давлатларда ислом ва насронийликка изчил амал қилингани, масжид ва черковлар фаолият кўрсатгани ҳам тарихдан яхши маълум. 
Гагарин ҳам Совет давлатида туғилиб ўсди. У тиш-тирноғига қадар коммунист эди ва умрининг охирига қадар ўз камол топган давлат мафкурасига садоқат билан хизмат қилди. 

“Қайтарувчи осмонга қасам...”

Бу ҳодиса икки карра Совет Иттифоқи Қаҳрамони учувчи-космонавт Павел Попович (1930-2009)га ҳикоя қилинганда, у ҳам ниҳоятда ажабланган, оятлардаги аниқликдан ҳайратини яширмаганди:
“Яратганнинг каломидаги  “...биз осмондан бир эшик очсак”, дейилгани жуда қизиқ. Чунки, олимлар айнан шу, “осмондан бир эшик”ни топиш учун жуда катта ҳисоб-китобларни амалга оширишган. Аслида кўпчилик осмон очиқ, унинг истаган нуқтасидан коинотга парвоз қилиш мумкин, деб ўйлашади. Аммо барча космик кемалар битта “эшик”дан самога  кўтарилади ва ўша ердан қайтиб тушади. Секундига 11 километр тезликда парвоз қилаётган кема агар ўша “эшик”дан ўтмаса, ё ёниб кетади, ё коинотга қайтади”. 

Қуръони каримнинг “Ториқ” сураси 11-оятида “...қайтарувчи осмонга қасам” жумлалари келтирилади. Бу ўринда коинотда келаётган альфа, бетта ва гамма нурланишлари озон қатламига урилиб ортга қайтиши, радио ва уяли алоқа сигналларнинг яна ерга қайтиши ҳам назарда тутилган бўлса, ажаб эмас. 

Умуман олганда, Қуръони карим чиндан-да Аллоҳнинг буюк мўъжизаси эканлиги вақт ўтгани сари тобора кўпроқ ўз исботини топаётир.

Рустам Жабборов


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Эронда бир баққол дўкони ойнасида шундай ёзув илган:

«Бу хаёлий маҳсулот эмас. Агар эҳтиёжинг бўлса, ол — урушдан кейин тўлайсан.»

Ҳусановнинг финалдаги ўйини қандай баҳоланди?

Англия Лига кубогининг (Carabao Cup) ҳал қилувчи финал баҳси ўз якунига етди.

Эрон Трампнинг Ҳормуз бўғозини очиш ҳақидаги ультиматумига жавоб берди

Бу ҳақда Эрон Миллий телерадиоэшиттириш корпорацияси (IRIB) Эрон Қуролли Кучлари Бош штабига таяниб хабар бермоқда.

Гўшт нархи кескин ошмоқда

Ўзбекистонда гўшт нархи сўнгги вақтларда сезиларли қимматлашди.

Goal «Олтин тўп — 2026» учун асосий даъвогарлар рўйхатини янгилади

Goal.com портали таҳлилчилари 2026 йилда «Олтин тўп» совринини қўлга киритишга асосий даъвогарлар рейтингини тақдим этишди.

Трампнинг онаси ўғли ҳақида: "У ақлсиз..."

Трампнинг онаси Мери Анна Трамп қачонлардир ўғли ҳақида берган интервьюсидан иқтибос чоп этилди.

АҚШ разведкаси Трампни огоҳлантирган — Профессор Жон Миршаймер

Жон Миршаймернинг айтишича, АҚШ разведкаси Дональд Трампга Эрон билан уруш яхши натижа бермаслигини олдиндан айтган.

Эрон Аэрокосмик кучлари қўмондони Исроилга кенг кўламли зарба берилишини эълон қилди

Бу ҳақда Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси Аэрокосмик кучлари қўмондони Мажид Мусавий ижтимоий тармоқларда шундай деб ёзган.

Эрон АҚШ ультиматумига жавоб қайтарди

Агар АҚШ Эрон электр станцияларига зарба берса, Эрон Ормуз бўғозини бутунлай ёпиб қўяди.

Туркияда Украина томонидан Россияга қарши ишлатилган дронлари топилди

Дрон маҳаллий аҳоли томонидан топилган ва улар бу ҳақда расмийларга хабар беришган

ЙПХ инспекторини уриб кетган 10-синф ўқувчиси “Шуҳрат” медали соҳибининг эркатой набираси экани маълум бўлди

25 февраль куни соат 21:46 да 10-синф мактаб ўқувчиси BMW М4 русумли автомашинани ҳайдовчилик гувоҳномасисиз бошқариб, ҳаракатланиб келаётган вақтида ЙПХ инспекторини уриб юборган.

Машҳур модель Ҳусановга учрашув таклиф қилди

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва “Манчестер Сити” ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов туғилган куни муносабати билан табрикларни олишни давом этмоқда.

Қадр кечаси қайси кунга тўғри келади?

Рамазон ойининг охирги 10 кунлиги бошланди.

Эронда 19 ёшли спортчи дорга осиб қатл этилди

19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.

Бухорода 21 ёшли йигит Телеграмда онлайн фоҳишахона ташкил қилди

У аёллар расмларини каналга жойлаб, уларни пул эвазига мижозларга таклиф қилган

Россия Украина борасида Жанубий Кореяни жиддий огоҳлантирди

Бу ҳақда Россия ташқи ишлар вазири ўринбосари Андрей Руденко маълум қилди.

Трамп Саудия шаҳзодаси ҳақида кескин баёнот қилди

Дональд Трамп Муҳаммад ибн Салмон ҳақида кескин ва баҳсли баёнот берди.

Трамп миллий фавқулодда ҳолат эълон қилди

Бу баёнот Оқ уй веб-сайтида эълон қилинди.

Европа Иттифоқи раҳбари АҚШ Давлат котиби билан Украина борасида тортишиб қолди

Бу ҳақда Axios нашри хабар бермоқда.

АҚШ Давлат котиби: "Россия қудратли ядровий давлат бўлиб қолмоқда"

Рубио бу баёнотни Францияда бўлиб ўтган G7 ташқи ишлар вазирлари учрашувидан кейин қилган.

Хакан Фидан: Яқин Шарқдаги кескинлик кенгроқ урушга айланиши мумкин

Бу ҳақда Туркия ташқи ишлар вазири Хакан Фидан Стамбулда бўлиб ўтган Халқаро стратегик коммуникациялар (STRATCOM) саммитида сўзлаб, маълум қилди.

Кенияда ёмғир ва сел оқибатида ўлимлар сони 108 га етди

Бу ҳақда мамлакат Миллий полиция хизмати хабар берди.

Эрон билан можаронинг чўзилиши АҚШ ва Исроил учун жиддий йўқотишларга олиб келмоқда

Сüддеутсче Зеитунг нашрининг хабар беришича, Эрон билан можарони узайтириш АҚШ ва Исроил учун кутилмаган йўқотишларга ўхшайди.

Эронда ёшлар сафарбарлиги ҳақида баҳсли хабарлар тарқалди

Бу маълумотни Al Arabiya келтирган.

Лукашенко иши МХСда аёл судьялар томонидан кўриб чиқилади

Александр Лукашенкога оид иш Халқаро жиноят судида дастлабки босқичда кўриб чиқилмоқда. Палата таркибига уч нафар судья кирган бўлиб, уларнинг барчаси аёллардир.

Доғистонда 100 йилдаги энг йирик тошқин: 320 мингдан ортиқ аҳоли чироқсиз қолди

Бу сўнгги 100 йил ичидаги энг йирик табиий офатлардан бири сифатида баҳоланмоқда.

Греция соҳиллари яқинида 22 нафар муҳожир ҳалок бўлди

Ҳодиса юзасидан қутқарув ва текширув ишлари давом этмоқда.

Маст ҳолда ЙТҲ содир этган «голф афсонаси» ҳибсга олинди

«Голф афсонаси», йирик мусобақаларнинг 15 карра ғолиби Тайгер Вудс АҚШнинг Флорида штатида машинаси билан аварияга учраганидан сўнг ҳибсга олинди, деб хабар берди Bloomberg.

Швеция марказий масжидида Ўзбекистондаги янгиланишлар юқори баҳоланди

Швеция пойтахти Стокголм шаҳри марказидаги “Зайд ибн Султон ал-Наҳайён” масжид-мажмуасида Ўзбекистон делегацияси ва Швеция диний пешволари ўртасида самимий мулоқот бўлиб ўтди.

АҚШ Адлия вазирлиги Мадуро ишини кенгайтиришни ўрганмоқда

АҚШ Адлия вазирлиги Венесуэла президенти Николас Мадуро иши бўйича айбланувчилар доирасини кенгайтириш имкониятини кўриб чиқмоқда.

АҚШ Эрон бўйича барча мақсадларга эришилмаганини тан олишга чақирилди

Foreign Affairsда эълон қилинган мақолага кўра, АҚШ Эрон билан муносабатларда муросага келиши ва барча мақсадларига эриша олмаслигини тан олиши керак.

Эронда уруш бошланганидан бери юздан ортиқ “душман жосуси” ушланди — Tasnim

Агентликнинг хабар беришича, АҚШ ва Исроилнинг Эронга қарши уруши бошланганидан бери Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси (ИИҚК) разведкаси 103 нафар “Америка-сионистик режис ёлланма аскарини” ҳибсга олган.

Трампнинг Эрон сиёсати танқид остида

The New York Times хабар беришича, Дональд Трампнинг Эронга оид сиёсати кутилган натижани бермаган.

Турк дунёси ноширлари Анқарада учрашади

Туркия Республикаси Маданият ва туризм вазирлиги туркий дунё нашриётчилик соҳасини ягона майдонда бирлаштириш мақсадида 27–29 март кунлари Анқарада “Туркий дунё ноширлик конгресси”ни ўтказмоқда.

Прагадаги "Россия уйига" "Молотов коктейллари" билан ҳужум қилинди

Марказ раҳбари Игор Гиренконинг сўзларига кўра, кутубхона биносига улоқтирилган олтита "Молотов коктейлидан" учтаси портламай қолган.

Тошкентда 4 кишини уриб юборган Tracker ҳайдовчисига жиноят иши қўзғатилди

Жиноят 26 март куни туш пайтида Ниёзбек йўли кўчасида келиб чиққан жанжалдан сўнг содир этилган. Кузатув камераларидаги тасвирларда воқеадан аввал бошқа одамлар кўз ўнгида икки эркак муштлашаётганини кўриш мумкин.

Яшиллик даражасини оширишга ҳисса қўшганларга махсус мақом берилади

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони қабул қилинди.

Аббас Арагчи: АҚШ сўзлари ва ҳаракатлари қарама-қарши

Аббас Арагчи Эрон ташқи ишлар вазири сифатида Туркия ташқи ишлар вазири Хакан Фидан билан телефон орқали суҳбатда АҚШнинг ҳаракатлари ва сўзлари ўртасида зиддият борлигини таъкидлади.

Эрон биздан битим тузишни ёлвориб сўрамоқда, мен улардан буни сўраганим йўқ — АҚШ президенти

Доналд Трампнинг бошқа баёнотлари:

Тошкентда аёл кишини аёл эканлиги туфайли ишга олишмади

Мурожаатда қайд этилишича, у 2026 йил январь ойида Тошкент вилоятидаги иқтисодий соҳага оид ташкилотлардан бирига мавжуд лавозимга ишга қабул қилиш масаласи бўйича суҳбатдан ўтган, ариза ёзган ҳамда электрон шартномани имзолаган. Шундан сўнг ишга қабул қилиш тўғрисида буйруқ чиқиши кутилган.