Фото: ИИББ тўртта Range Rover’дан иборат тўй кортежини жаримага тортди

Фото: ИИББ тўртта Range Rover’дан иборат тўй кортежини жаримага тортди

Бугун, 21 сентябрь куни, Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси ходимлари томонидан Бунёдкор кўчасида кортеж таркибида ҳаракатланган 4та автомобиль тўхтатилди. Бу ҳақда пойтахт ИИББ матбуот хизмати хабар бермоқда.

«Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 129-моддасига мувофиқ «Range Rover» маркасидаги автомобиллар ҳайдовчилари йўл ҳаракати хавфсизлигига таҳдид уйғотиб, гуруҳ бўлиб ҳаракатланиш ҳолатида иштирок этганлик учун жавобгарликка тортилди», - дейилади маҳкама хабарида.

Manba: kun.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!