Фожиа: селфи тушмоқчи бўлган ўқувчи қизни ток урди

Фожиа: селфи тушмоқчи бўлган ўқувчи қизни ток урди

Тюмен шаҳрида яшовчи қиз селфига тушишга уриниш натижасида касалхонага ётқизилди, бу ҳақда 23 август куни Урал транспорт прокуратурасида маълум қилинди.

Ўтган шанба куни кечқурун, маҳаллий мактаблардан бирининг ўнинчи синфида ўқийдиган икки ўқувчи қиз темир йўлда селфи олмоқчи бўлди. Қиз суратга олиш учун вагонга чиқди, лекин томда уни ток урди.

Жабрланувчи касалхонага ётқизилган, фавқулодда ҳолат юзасидан ҳозирда текширув ўтказилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!