Фожиа: Наманганда 5 яшар бола фалокат қурбони бўлди

Фожиа: Наманганда 5 яшар бола фалокат қурбони бўлди

Жорий йилнинг 27 май куни соат 18:50 ларда, Наманган вилояти, Наманган шаҳар, Янгиаср МФЙ ҳудудидан ўтган 4Р-112 “Фарғона халқа йўлининг” 77 км.да, ҳайдовчи, 1982 й.т. Х.Дж. (эркак) “Ваз-2106” русумли транспорт воситасини бошқариб бораётиб, тўхташга улгурмай, йўлнинг белгиланмаган жойидан кесиб ўтаётган пиёда, 2015 й.т. М.У.ни уриб юборган. Ушбу йўналишда ҳаракатланиб келаётган ҳайдовчи, 1981 й.т. К.Қ. (эркак) бошқарувидаги “Дамас” русумли автомобилида оралиқ масофани сақламаганлиги оқибатида “Ваз-2106” русумли транспорт воситаси орқа томонига келиб урилган.

Натижада, “Ваз-2106” русумли транспорт воситаси уриб кетган 5 ёшли вояга етмаган пиёда М.У. (ўғил бола) оғир тан жароҳати олиб шифохонада вафот этган.

Мазкур ЙТҲ юзасидан Наманган шаҳар ИИО ва ФМБ ТБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!