ФИФА Бразилияни халқаро мусобақалардан четлатиши мумкин

ФИФА Бразилияни халқаро мусобақалардан четлатиши мумкин

ФИФА ва Жанубий Америка Футбол Конфедерацияси КОНМЕБОЛ Бразилия терма жамоасини халқаро мусобақалардан четлаштириши мумкин.

Декабрь ойи бошида Рио-де-Жанейро суди Бразилия футбол конфедерасияси президенти Эднальдо Родригесни ўтган йилиги сайловлардаги қонунбузарликлар туфайли лавозимидан четлатган эди. Суд, шунингдек, вақтинчалик бу лавозимга конфедерация раҳбари Хосе Пердизни тайинлади.

ФИФА бундай аралашувни асоссиз деб ҳисоблади. Хабарда айтилишича, ФИФА ва КОНМЕБОЛ делегацияси 8 январдан бошлаб янги президентни сайлаш бўйича сайлов жараёнини кузатиш учун Бразилияда бўлади.

ФИФА ва КОНМЕБОЛ мактубида агар CBF ФИФА ва КОНМЕБОЛнинг рухсатисиз сайлов ўтказса, у қонуний чоралар кўриши ва охир-оқибат тўхтатилиши ҳақида огоҳлантирилган. Бунда терма жамоа ва клублар халқаро мусобақалардан четлаштирилади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!