Файзуллаев: "Янги Месси бўлишни хоҳламайман"

Файзуллаев: "Янги Месси бўлишни хоҳламайман"

Москванинг ЦСКА клуби ярим ҳимоячиси Аббосбек Файзуллаев "Динамо"га қарши ўйиндан кейин (2:3) Лионель Мессига солиштирилиши ҳақида гапирди.

Ўзбекистон терма жамоаси футболчиси ўзини бу мавсум кашфиёти деб ҳисоблашни истамаслигини, чунки у учун жамоавий натижалар муҳим эканини таъкидлади.

"Мен янги Месси деб аташларига қўшилмайман. Мен уни яхши кўраман, лекин ўзим бўлишни хоҳлайман", - дея Файзуллаевнинг сўзларини келтиради Матч ТВ.

Эслатиб ўтамиз, 20 ёшли вингер ЦСКА сафига ёзги трансфер ойнасида қўшилганди. У барча турнирларда 15 та ўйин ўтказиб, икки гол ва жамоадошларига 7 та голли узатма берган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!