Фарҳод Маннопов вафоти билан боғлиқ жиноят иши судга юборилди

Фарҳод Маннопов вафоти билан боғлиқ жиноят иши судга юборилди

Фарҳод Маннопов (Mittivine) вафоти билан боғлиқ жиноят иши судга юборилди. Бу ҳақда Sputnik'га Бош прокуратура матбуот котиби маълум қилди.

Жиноят иши доирасида 2 нафар шахсга нисбатан Жиноят кодексининг 116- (Касб юзасидан ўз вазифаларини лозим даражада бажармаслик) ва 117- (Хавф остида қолдириш) моддалари билан айблов эълон қилинган.

Эслатиб ўтамиз, таниқли блогер Фарҳод Маннопов жорий йилнинг 5 март куни вафот этганди. У йиқилиш оқибатида олган тан жароҳати сабаб операция қилинган. Шундан сўнг, кома ҳолатидан чиқа олмаган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!