Фарғонада фожиа! Қиморда ютқазган эркак қўшнисининг ҳомиладор хотинини ўлдирди

Фарғонада фожиа! Қиморда ютқазган эркак қўшнисининг ҳомиладор хотинини ўлдирди

Фарғоналик эркак қўшнисининг хотинининг қотилига айланди. Бу ҳақда Фарғона вилоят судининг судьяси Феруза Сиддикова Aniq.uz'га хабар берди.

Ён қўшни жон қўшни деб халқимизда бежиз бу нақл айтилмайди. Б.Зокиров (исм-фамилияси ўзгартирилган) 2020 йил ёз ойларидан бошлаб интернет тармоқлари орқали қимор ўйинлари ўйнаб, 100.000.000 сўмдан зиёд пул ютқазиб, қарзларини тўлаш учун танишларидан қарзга пул маблағлари олиб ўз вақтида қайтариб бера олмасдан 2021 йил 22 июнь куни ён қўшниси О.Қаххоровга қарзлари кўпайиб кетгани учун ўз вақтида қайтара олмаётганини айтиб, 5.000 АҚШ доллари миқдорида қарз бериб туришни сўраган.

Шунда, О.Қаххоров 5.000 АҚШ доллари пули борлиги, лекин қурилиш ишлари олиб бораётгани сабабли фақат 2.000 АҚШ доллари бериб туришини айтиб, Б.Зокировга 2.000 АҚШ доллари миқдорида пул берган.

Бундан қониқиш ҳосил қилмаган Б.Зокиров қўшниси О.Қаххоровнинг уйида яна пул борлиги, кундуз кунлари у уйда бўлмаслиги, фақат уйда унинг турмуш ўртоғи М.Қаххорова ёлғиз қолишини билиб, унинг уйига ғайриқонуний тарзда кириб пулларини қўлга киритиш жиноий режасини тузган.

Режага кўра, Б.Зокиров 2021 йил 23 июнь куни соат 10:00 ларда, О.Қаххоровнинг хонадонига, уйда ҳеч ким йўқлиги ва унинг турмуш ўртоғи М.Қаххорова ҳам кўчада эканини билиб, уларнинг уйига ғайриқонуний равишда кириб, уйдаги пулларни яширин равишда қўлга киритмоқчи бўлган вақтда, М.Қаххорова уни ортидан хонадонга кириб қолади, Б.Зокиров жиноий ҳаракатларини давом эттириб, ошхонадаги хўжалик пичоғини олиб, М.Қаххорованинг ҳомиладор эканини билган ҳолда, унга ҳужум қилиб, пичоқ билан унинг кўкрак ва билак соҳаларига бир неча марта уриб, бўйин соҳасини кесиб, ҳаёт учун хавфли бўлган оғир тан жароҳат етказиб ҳодиса жойидан қочиб кетган.

Ўз вақтида кўрсатилган тиббий ёрдамга қарамасдан М.Қаххорова шу куни касалхонада вафот этган.

Жиноят ишлари бўйича Ёзёвон туман судининг 2021 йил 5 октябрдаги ҳукми билан Б.Зокировга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан 20 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

Яхшиликни билмаган қўшни Б.Зокировга аслида бу жазо ҳам кам лекин қонун барча учун баробардир.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!