Эйфелнинг авлодлари Олимпия ҳалқаларини ота-боболарининг минорасида қолдириш қарорига қарши чиқишди

Эйфелнинг авлодлари Олимпия ҳалқаларини ота-боболарининг минорасида қолдириш қарорига қарши чиқишди

Эйфел минорасини яратган муҳандис Гюстав Эйфелнинг авлодлари Париж мэри Анн Идальгонинг Олимпиада ўйинлари олдидан у ерда ўрнатилган Олимпия ҳалқаларини сақлаб қолиш қарорига қарши чиқди.

"Париж ва Франциянинг рамзига айланган Эйфел минораси Олимпия ўйинлари каби тадбир билан доимий боғланишдан кўра кенгроқ мақсадни кўзлайди" - деди Гюстав Эйфел авлодлари жамияти BFMTV телеканалига.

Аввалроқ Идальго Олимпиада ўйинлари олдидан ўрнатилган олимпия ҳалқалари минорада қолишини айтган эди. Унинг сўзларига кўра, бунинг учун Халқаро олимпия қўмитасидан рухсат олинган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!