Европа Лигасида ҳафтанинг энг яхши ўйинчиси номига даъвогарлар эълон қилинди

Европа Лигасида ҳафтанинг энг яхши ўйинчиси номига даъвогарлар эълон қилинди

Европа Лигасининг чорак финал дастлабки баҳслари 8 апрель, пайшанба куни бўлиб ўтди.

УЕФА мазкур ўйинлар якунларига кўра ҳафтанинг энг яхши ўйинчиси номига даъвогарларни эълон қилди.

Даъвогарлар билан танишинг:

  • Бруну Фернандеш («Манчестер Юнайтед») — «Гранада»га қарши ўйинда (2:0) 1 гол ва 83% узатмалар аниқлиги;
  • Херар Морено («Вильярреал») — «Динамо Загреб»га қарши баҳсда (1:0) битта гол;
  • Томаш Голеш («Славия») — «Арсенал»га қарши беллашувда (1:1) 1 гол ва 87% узатмалар аниқлиги;
  • Пау Лопес («Рома») — «Аякс»га қарши учрашувда (2:1) 8 та сейв ва 74% узатмалар аниқлиги.

Ғолиб номи 9 апрель куни эълон қилинади.

Европа Лигаси 1/4 финал ўйинлари видеошарҳини бу ерда томоша қилиш мумкин — видео.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!